"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БОЛАДАЙ БЕҒУБОР ЭДИ

Ўқилди: 287

RN__4313        Шоир учун энг қийин, энг оғир ёзиладиган шеър – шоир хотирасига  бағишлов, марсиядир. Начора, сўнгги йилларда бир қатор устозларимизни, забардаст адибларимизни сўнгги йўлга кузатиб қўйдик. Бугун – май ойининг ўн учинчи куни таниқли болалар шоири, ўзининг ажойиб асарлари, жумладан, пародиялари билан ўқувчилар меҳрини қозонган адибимиз Турсунбой Адашбоевни ҳам «Чиғатой» қабристонига – не-не улуғ устозларимизнинг ёнига қўйиб келдик. Устоз барча адабиётсеварларнинг, айниқса, ёш ижодкорларнинг яқин дўсти, маслаҳатгўйи эди. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин!

 

Бу қандай мунгли карвон,

Чайқалиб боради-я.

Устма-уст, узун армон –

Аламли пародия.

 

Ажал шеъриятга зеб

Шоирни юлиб кетди.

У бизни кулдирай деб

Ва… биздан кулиб кетди.

 

Ўшдан  то Тошкент қадар

Чўзилган нола эди.

Саксонга кирмиш, магар

Беғубор бола эди.

 

Ҳалол ўтади бурчин

(Ким ундай ёзолади?) –

Бир умр сўз гуручин

Тошлардан тозалади…

 RN__4521

 

Нодир Жонузоқ

13.05.2017

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ