"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китоби биз учун муҳим қўлланма бўлди

Ўқилди: 257

1492672747_20170418_111118Инсон манфаатлари, халқ фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Одатда яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади.
«Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.
Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва унинг манфаатларига олий қадрият сифатида қаралади, Зеро, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан билиш муҳим аҳамият касб этади.
2017 йилни юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинишида ҳам чуқур маъно мужассам.
1493726672_18195012_449048785487342_6058159153628238973_nБугун инсон манфаатларини ишончли таъминлаш жараёнида фаол иштирок этишни давр ўзи тақозо этмоқда. Президентимиз Шавкат  Мирзиёев ўз маърузасида қайд этганидек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган ҳақиқат  ҳар бир жабҳада акс этиши лозим.
Ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ишлар манзарасига назар ташласак, дарҳақиқат, давлат ташкилотлари билан аҳолининг мулоқоти, муомаласи, энг асосийси, ягона маслак йўлидаги собитқадам ҳамкорлиги янги уфқларни забт этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият, Мудофаа, Олий ва ўрта-махсус, Халқ таълими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият-тарғибот маркази, «Ўзбеккино» миллий агент¬лиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекконцерт» муассасаси ҳамкорликда диёримиз бўйлаб «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» ғояси остида ташкил қилган тарғибот тадбирлари ана шу жиҳатларни, аҳолининг маданий-маърифий дунёқарашини бойитишни кўзловчи йирик лойиҳадир. Ардоқли олимлар, таниқли шоирлар, машҳур санъаткорлар иштирокида ўтаётган учрашувлар моҳият-эътибори билан бутун мамлакатимизни қамраб олган ўзгаришлар, янгиланишлар эпкинидан бир даракдир.
Эътиборли  томони шундаки, эл суйган инсонлар, таниқли спортчилар, кино ва театр актёрлари, машҳур шоир-ёзувчилар, эстрада хонандалари билан учрашувлар, суҳбатлар самимий ва дилкаш мулоқотлар асносида ўтказилиши кўзда тутилган мазкур тарғибот тадбирлари гўзал Тошкент вилоятидан бошланиб Навоий Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида  кўтаринки руҳ билан давом этмоқда!..
Ҳафта давомида ўтказилаётган тадбирлар барча иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.
Биргина Навоий вилояти шаҳар ва туманлари мисолида оладиган бўлсак, у ерда ўтказилган тарғибот тадбирларида Ўзбекис-тон халқ артистлари, хонанда ва композиторлар, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри, “Ёш томошабинлар” театри, Ўзбек Миллий  академик драма театри актёрлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир ва ёзувчилар, машҳур киноактёрлар, «Ниҳол» давлат мукофоти соҳибларидан иборат тарғиботчилар шаҳар ва туманлардаги «Меҳрибонлик уйи», умумтаълим мактаблари, “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари”, академик лицейлар, коллеж  ҳамда Ҳарбий қисмларда ташкил этилган тадбирларда  ўз дастурлари билан иштирок этишди.
1494079527_7navoiyМаълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган эди.
Мазкур тадбирлар Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.
Ушбу режа асосида жорий йилнинг 1 — 5 май кунлари Навоий вилоятининг 2 та шаҳар ва 8 та туманида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Навоий вилоятининг жами 91 та, шундан, 46 та умумтаълим мактабларида, 29 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейдаларида, 1 та маданият ва истироҳат боғида (Учқудуқ тумани “Орзу” маданият ва истироҳат боғи), 5 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида (Қизилтепа туманидаги “Нафосат”, Конимех туманидаги “Дўстлик”, Навбаҳор туманидаги “Бешработ”, Томди туманидаги “Томди”, Нурота туманидаги “Деҳибаланд”), 3 та болалар мусиқа ва санъат мактабиларида (Учқудуқ, Нурота ва Хатирчи туманларидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари), 2 та меҳрибонлик уйида (Зарафшон ва Навоий шаҳридаги меҳрибонлик уйлари), 2 та маданият саройида (Учқудуқ тумани “Учқудуқ”, Зарафшон шаҳар “Олтин водий” маданият саройлари),
3 та ҳарбий қисмда (Қизилтепа тумани 7532-сон, Зарафшон шаҳар 7532-сон (4-батальон) ва Навоий шаҳар 74520-сон ҳарбий қисмлар), 1 та туйлар масканида (Кармана тумани “Ўзбегим” туйхонасида 14 та келин-куёв никоҳ туйи), 1 та Учқудуқ туманидаги Ёшлар марказида ҳамда 1 та ўйингоҳ (Навоий шаҳар “Ёшлар” спорт мажмуаси)да юқори савияда ўтказилди.
Шунингдек, тарғиботчилар гуруҳи жойлардаги 9 нафар Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюрдилар.
Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 55 440 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 12 790 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 12 040 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 2000 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари,
900 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 500 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 740 нафар ҳарбий қисмлар хизматчилари, 80 нафар уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонлари, 900 нафар тўйлар масканида (мурувват тўйи), 5100 нафар истироҳат боғларида, 12150 нафар ўйингоҳда ва ҳудудларда 8240 нафар уюшмаган аҳоли жалб этилди. Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинмоқда.
Тадбирларни ОАВларида кенг ёритиш, айниқса ёшларнинг қизиқишини инобатга олиб, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, ҳэштег (#yuksalish) орқали тарғиб этиш, маъқулланган логотипга биноан кўргазмали тарғибот воситалар (баннерлар) тайёрланди.
fb0b96Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида барча таълим муассасаларида, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Оқ булут”, “Қадр”, “Меҳмон”, “Менинг дунёим” “Тинчлик соҳили”, “Ажал жодуси” каби бадиий фильмлар  38 та умумтаълим мактаблари, 26 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда 21 220 нафар ўқувчи-талабаларга намойиш этилди.
Мазкур тадбирлар марказий телеканаллар ва даврий нашрлар ҳамда бир қатор ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилди.
Тадбирлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Халқ сўзи”, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы”, “Navoiy Press”, “Маънавият кўзгуси” ва маҳаллий газеталар орқали ёритилди.
Шунингдек, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари “www.uza.uz”,www.mcs.uz”, www.navoiy.mcs.uz,www.yoshlarmarkazi.uz”,www.kun.uz”,
www.fattohhon.com”,www.popcorn.uz”,www.myday.uz”, каби сайтларда мунтазам ёритилиб борилди.
Тарғибот тадбирлари ўз навбатида эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook”, ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларида онлайн равишда ёритилиб, 30 000 нафардан зиёд ўқувчиларни қамраб олган.
Шунингдек, мазкур тарғибот тадбирлари ҳақида ZiyoNET таълим портали ҳамда Fikr.uz? Davra.uz каби сайтларида ҳам кенг ёритилиб борилмоқда.
Навоий вилоятининг ҳар битта туманидаги мактаб коллежда бўлган ҳар бир иштирокчилар у ердаги меҳнатсевар ва фидойи ҳалқни, у ерда яратилган имкониятлар, бунёдкорлик ишларини, ташаббускор ёшларни кўриб қалбимиз беадад завқ-шавққа тўлиб, яратганга шукроналар айтдик.
Шоиру ёзувчилар ҳайрат ва ҳаяжон билан юртга бўлган ишқ ва муҳаббатларини Она Ватан, юрт ҳақида ёзган шеърларида ифода этдилар.
Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга ҳаракатлар стратегияси дастурида белгиланган усувор вазифаларни юртимизда амалга оширилаётган ишлар мисолида таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.
Мезбонлар томонидан биз пойтахтдан келган меҳмонларнинг карнай-сурнайлар садоси остида нон-тузлар билан ҳамда анвойи гулдасталар билан кутиб олиниши бизни ҳаяжонлантирмай қолмади! Ҳар битта таълим муассасаси кириш йўлакларига, залларга ижодкор болажонларнинг ўз қўллари билан ясаган санъат асарлари намойиш қилиб қўйишган. Ушбу ижодкорона ёндашилган ёшларнинг қўл меҳнатлари билан яратилган ишларни кўриб шундай хулосага келиш мумкин: демак бугунги ёшларнинг, ўқувчи йигит-қизларимизнинг дунёқараши ўзгарган, улар орзу қилганимиздек билимли, кучли ва албатта бахтли болалар! Улар ўзларининг истеъдодларини она юртни, ўз диёрларини ва оналарини мадҳ ээтувчи шеър ва қўшиқларида намоён этдилар! Дарҳақиқат, ёшлар — мамлакатимиз эртаси, тараққиётимизнинг давомчиларидир. Шундай экан, уларнинг ҳар томонлама соғлом, бугунги кунда авж олаётган турли хавф-хатарларга нисбатан маънавий иммунитетини мустаҳкам қилиб тарбиялаш олдимизда турган муҳим вазифадир. Бунинг учун эса давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёшларимиз билан кўпроқ гаплашиш, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришимиз лозим. Албатта юртимизнинг барча жабҳасида ўтказилаётган бу каби тарғибот тадбирлари ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби дастурий мақсадларимизни амалга ошириш орқали мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил давом эттиришга кўмаклашади.
Ҳар кунги ўтказилаётган тадбир ва учрашувлар юқоридаги каби самимий миннатдорлик туйғуларига тў¬либ-тошган фикр-мулоҳазалар билан бошланиб, иштирок этаётган каттаю кичик кўнглига олам-олам завқу шавқ бағишлади. Эртанги фаровон кунга ишончини яна¬да мустаҳкамлаган тар¬ғибот тадбирлари режа асосида кечга томон туман маданият ва истироҳат боғидаги гала концерт билан якунланади.
Бизнинг тинч ва фаровон заминимизда фарзандларимиз ҳеч кимдан кам бўлмаган холда камол топмоқдалар. Уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит, имкониятлар яратилган. Бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган ўзбекистонлик, қолаверса шу жумладан Навоийлик  болалар халқаро даражада ўтказилаётган фан ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
Навоий шаҳрига кириб борганимизда, аввало эьтиборимизни тортган яна бир нарса — шаҳарнинг шу қадар озода, тозалиги, осойишталиги билан турфагулу чечакларга бурканганлиги ва одамларининг ҳаётга бўлган қатъий ишончлари бўлди! Барчанинг юзида шодлик, қалбида шукроналик сезилиб турибди.
Дархақиқат, тинчлик-хотиржамлик сабаб озод ватанимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида ободлик, бунёдкорлик ишлари амалга ошмоқда. Бугунги кунда кимдир тоғли ҳудудларда ёки чекка қишлоқда истиқомат қилишидан қатъий назар барча шароитлар мужассам.
Ўтган йили халқимиз улкан ютуқлар билан бирга катта йўқотишларни ҳам бошидан ўтказди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов вафоти халқимизни оғир қайғуга солди. Аммо халқимиз йўлини йўқотмади, аксинча, янада бирлашди, аҳил-ҳамжиҳат халқ эканини жаҳон узра яна бир бор намоён этди.
Биринчи Президентимиз яшаш тарзимизни мустахкам ва равон йўлга солиб кетган бўлсалар, уларнинг вафодор шогирдлари, юртимизнинг фахрли ва мард ўғлони, ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўта синчковлик ва зукколик билан бошқарувни жуда чиройли қўлга олдилар.
Халқимиз буюк мақсадлар, эзгу ниятлар билан яшаш қандай юксак марраларга, саодатга мушарраф этишини яхши билади. Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, деган тамойил халқимиз ҳаётида, турмуш даражаси ва сифатининг изчил ўсиб бораётганида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Шу боис Ватанимиз мустақиллигининг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш учун курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик, фарзандлик бурчимиздир.
Мустақиллик йилларида эришилган улуғвор натижалар давомийлигини халқимиз ўзи танлаган, ўзи сайлаган Президенти раҳбарлигида давом эттиражак.
Сафар асносида англаганим яна шу бўлди-ки, шоир Муҳаммад Юсуф айтганидек, «Унутманг, бу кўҳна чархи фалакда Ватандан бошқаси ҳаммаси майда». Ҳа бу сўзлар нақадар ҳақ, нақадар одил! Хунук она бўлмагани каби, хунук фарзанд бўлмагани каби Ватаннинг ҳам яхши-ёмони йўқдир!
Кўҳна тол бешикдан,
Бошланар олам,
Сенга иддаолар,
Қилмай севаман.
Бир куни синглим деб,
Бир куни онам – Ватан,
Кимлигингни,
Билмай севаман.

Ҳа яна англаб етганим шу бўлдики, Ватан сарҳадлари тинчлиги учун, бир парча ерни кўз қаросидек севиб, бежизга шоирлар шундай куйламас эканлар. Сафар якунида кўнглимдан буюкларимизнинг юрт ҳақида куйлаган ушбу муқаддас сўзлари ўтди:
Ватан учун на фақат битта жонимни, минг жоним бўлганда  ҳам қурбон қилган бўлардим, дейдилар, Ҳазрат Фузулий бу саждагоҳ  ВАТАН ҳақида..

Ётсам тушимда, уйғонсам ёнимда,
Кўз юмсам миямда, кўз очсам қаршимда,
Бир мунгли хаёл келиб туради… Оҳ…
Англадим… менинг Ватанимсан.

Ушбу сатрлар Фитратнинг қаламига мансуб бўлиб, унинг фикрича, Ватанни севиш ва мадҳ этиш, унга сажда этишгина кам; унинг истиқболи, иқболи учун жондан кечишга тайёр тура олиш зарур..
Сўзнинг қудрати кучли, шеърда ҳикмат бор… Шеър жисмида дард яшайди:

Ҳа, Ватан бу аждодлардан авлодларга қолдирилган омонат, абадий мерос… Ватан боболардан бизга омонат… Омонатга эса ҳиёнат қилмайдилар, уни асраб-авайлаб кейинги авлодларга етказиш бу бурч, аждодлар ўгитига садоқат!
Боболардан мерос қолган ушбу кўҳна диёрда барча анъаналарга содиқ қолиб, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат туфайли халқимиз нималарга қодир эканлигини дунёга намоён қилиб келмоқда.
Осойишта кунларни қадрлаш, энг аввало, аҳил-иноқ бўлиб яшаш, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш, ҳар бир масалага маслаҳатлашган ҳолда ёндашиб, мақбул ечим топа олишга интилиш, ўзаро иззат-ҳурмат туйғусига таяниб иш кўришда акс этади.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, инсон манфаатларини таъминлаш учун маҳаллий раҳбарлар, аввало, меҳнат аҳли ила тез-тез мулоқотда бўлиб туриши, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши ўта муҳимдир. Кишиларнинг ҳаётдан янада рози бўлиб яшашлари учун уларнинг кўнглига иложи борича яқин бўлиш талаб этилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китоби мамлакатимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим қўлланма ва дастур вазифасини ўтовчи бир қомусдир. Китоб мана шундай эзгу мақсадлар жамулжамлиги баробарида, вилоятлар, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг ҳаётига таъсир қиладиган соҳалардаги ишларни жонлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда бошқа долзарб аҳамиятга эга бўлган тамойиллар ва вазифаларга бағишлангани билан ҳар бир китобхон ва ўқувчини улкан мақсадга — шу азиз диёр тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ундайди.
Ушбу қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов арафасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувларида сўзлаган нутқ ва маърузаларини қамраб олган. Шунингдек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиш йўлидаги машаққатли ва дадил фаолияти, олиб борган изчил ва пухта сиёсати, юртимиз ва жаҳон тарихида муносиб тарихий ўрин қолдирганлиги ҳамда мустақиллигимиз асосчиси бошлаб берган босқичма-босқич ривожланиш, порлоқ истиқболга эришиш йўлидан бориб, бир тану бир жон бўлиб, Ўзбекистонимизни тараққий этган ва фаровон давлатга айлантириш — устувор вазифамиз эканлиги тўғрисидаги фикр ва ғоялар жамланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгулик ва тараққиёт, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги ғоялар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётидаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Инсон манфаатининг қирралари кўп. Шулар ичида энг асосийси юрт тинчлиги ва шу олий саодатнинг рамзи саналмиш оилалар хотиржамлигидир. Айниқса, дунёнинг қатор давлатларида турли даражадаги иқтисодий инқирозлар туфайли ғала-ғовурлар тобора авжланаётган, қайси бир ҳудудларда низолар, қарама-қаршиликлар кучаяётган ҳозирги таҳликали шароитда тинчлик мўътабардан мўътабар тушунчага айланиб бораётганини, хотиржамлик барча теппа-тенг манфаат кўргучи табаррук неъмат эканлигини халқимиз теран англаб етаётир. Онг ва тафаккур юксалиши, Мустақиллик неъматлари, ҳар соҳадаги буюк ўзгаришлар барчамизга такрор муборак бўлсин азиз юртдошлар!

Гулчеҳра ШАҲОБИДДИН қизи

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ БИРИНЧИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ
БАЙРАМ  ШУКУҲИ БАЙРАМ ШУКУҲИ
Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар
МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД