"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БОЛАЖОНЛАРГА АТАЛГАН ЯНГИ КИТОБ

Ўқилди: 356

20170529_111511Республика болалар кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг болаларга бағишланган “Эркатой” номли янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, ўқитувчилар, болажонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ, болалар шоири Дилшод Ражаб ва бошқалар Иқбол Мирзонинг жажжи болалар ва ўсмир ёшлар учун мўлжалланган ушбу китоби адабий ҳаётда катта воқеа бўлгани, сўз ўйинлари воситасида ўзбек тилининг нақадар бойлигини кўрсатиб берилгани, ҳар бир шеърда сўзнинг мағзини чақишга унинг турфа маъноларини илғашга чақиришини таъкидлашди.

Тадбир якунида Иқбол Мирзо болажонларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

МИРПЎЛАТ МИРЗО МИРПЎЛАТ МИРЗО
НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш