"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

РОМАН МУҲОКАМАСИ

Ўқилди: 273

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий наср кенгашининг навбатдаги йиғилишида ёш ижодкор Жумагул Холмирзаеванинг “Буюк Кушон салтанати” номли тарихий романи муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, уюшма муассислигидаги адабий нашрлар таҳририятларининг ижодий ходимлари иштирок этди.

Тадбирни кенгаш раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуқаюм Йўлдошев очиб, адабиётимизга кириб келаётган ёш ижодкорларга кўрсатилаётган эътибор, улар ёзаётган янги асарлар Ёзувчилар уюшмасининг ижодий кенгашлари томонидан холис назар билан кўриб чиқилаётгани, муҳокамадан ўтган бадиий баркамол асарлар “Биринчи китобим” лойиҳаси асосида “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида нашр этилаётгани ҳақида сўзлади.

 – Жумагул Холмирзаева ҳам умидли ёш қаламкашлардан биридир, – деди у фикрини давом эттириб, – адабиётнинг йирик жанрига  жасорат билан қўл ураётган ёшларни табриклаймиз ва истеъдодини ривожлантириш ва рўёбга чиқаришда амалий ёрдамимизни, улар ёзаётган романлар ва достонлар бадиий юксак асарга айланиши учун зарур бўлган ижодий маслаҳатларимизни аямаймиз. Бунинг учун Ёзувчилар уюшмаси қошида ижодий тўгараклар фаолият юритмоқда, ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” Республика семинарлари ўтказилмоқда.

 Адабиётшунос олимлар Маҳкам Маҳмудов, Қозоқбой Йўлдошев, ёзувчилар Тўлқин Ҳайит, Рисолат Ҳайдарова ва бошқа ижодкорлар  “Кушон салтанати” романида  қаламга олинган қадимий давр, ёш ижодкорнинг қалбидаги юртимизнинг шонли ўтмиши, буюк боболаримиз жасорати билан  фахрланиш туйғусининг ибратли ифодаси, муаллиф томонидан мавзуга оид тарихий манбаларнинг  пухта ўрганилгани, бироқ асар архитектоникаси, сюжет қурилиши, воқеалар ривожи,  образлар тасвирида маълум камчиликларга йўл қўйилгани, бадиий асарнинг тили, воқеалар тасвирланаётган даврга хос бўлган унсурлар – ўша давр этнографияси, урф-одатлари ва удумларига ҳам эътибор қаратилиши зарурлиги, шунингдек, қаҳрамонлар нутқи, уларнинг ҳатти-ҳаракатларида мантиқий изчиллик талаб этилиши  ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳокамада роман  қайта кўриб чиқишга тавсия этилди.

                                                                        

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ