"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИЖОД САБОҚЛАРИ

Ўқилди: 413

20170531_164104Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгарагида “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли шоир ва таржимон Абдулла Шер билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, тўгарак аъзолари, уюшманинг ижодий ходимлари иштирок этдилар.

 “Кўклам табассуми” , “Алёр” , “Атиргул сояси” , “Роз” , “Куз ҳилоли”, “Қадимги куй”, “Ёмғирлар оралаб”, “Севги олмоши”,  “Сарбаст қўшиқлар”, “Гул йиллар, булбул йиллар”,  “Куртакларга беркинган баҳор” шеърий тўпламлари муаллифи, Байроннинг “Дон Жуан” шеърий романи, Ҳ.Ҳейненинг “Олмония” достони ва “Қўшиқлар китоби”, А.Пушкин, Н.Некрасов, А.Ахматова шеърий асарларини аслиятдан она тилимизга маҳорат билан ўгирган таржимон Абдулла Шернинг ижодий сабоқлари, шеърият ва бадиий таржиманинг нозик сирлари ва машаққатли  меҳнатлари, тажрибалари ҳақидаги самимий гурунглари адабиёт остонасига қадам қўяётган ёшлар учун маҳорат мактаби сифатида фойдалидир.

20170531_165854Адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков, Бекобод туманидаги “Илҳом” ёш ижодкорлар тўгараги раҳбари Нурали Жалил, Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси Фароғат Худойқулова ва бошқа ижодкорлар Абдулла Шернинг шеърият, бадиий таржима ва эстетика йўналишидаги самарали фаолияти ҳақидаги фикрларини билдирлар, адибнинг баъзи асарларини таҳлил этиб, ибратли мисоллар келтирдилар.  Абдулла Шер ижодий учрашув иштирокчиларига яқинда Германия Федератив Республикасига қилган ижодий сафари таассуротлари, айни пайтда бугунги кунда бизнинг Ватанимизда адабиётга қаратилаётган юксак эътибор, халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мамнуният билан сўзлаб берди ва ўзининг янги шеърларидан ўқиди.

Самимий гурунглар устоз ва шогирдлар ўртасидаги мушоирага уланиб кетди. Устоз Абдулла Шер ёш ижодкорларнинг ўқиган шеърларини ижобий баҳолади ҳамда уларга бадиий асар тили, сўз ва матн устида ишлаш борасида маслаҳатлар берди. Бугунги ёшларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларнинг ижод қилиши ва истеъдодини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ва шароитлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Қизиқарли ва мазмунли учрашув ёш ижодкорларда катта таассурот қолдирди.

                                                                                                               Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ