"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДАВР ВА ИЖОД МАСЪУЛИЯТИ

Ўқилди: 378

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг навбатдаги йиғилишининг кун тартибида ёш ижодкорларнинг республика “Зомин” семинарига тайёргарлик кўриш, “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида нашр этилган “Сарчашма мавжлари” номли мақолалар тўплами тақдимотини ўтказиш ҳамда рус мумтоз шоири А. С. Пушкин таваллудининг 218 йиллигини тантанали нишонлаш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очди ва бошқариб борди.

У ўз сўзида Зомин семинарида иштирок этадиган ёш ижодкорларнинг ижод намуналари қўлёзмаларини тайёрлашда уюшманинг вилоят бўлинмалари масъул котибларининг масъулияти ошириш, муносиб номзодларнинг бадиий жиҳатдан талабга жавоб берадиган асарлари матнларини Ёзувчилар уюшмасининг ижодий кенгашлари аъзоларига жанрлар бўйича ўрганиб чиқишга бўлиб бериш, қисқа вақтда улар бўйича тақризларни тайёрлаб, уюшма раҳбариятига киритишни алоҳида таъкидлаб ўтди. Семинарни юксак даражада ўтказиш учун ташкилий масалалар билан ҳозирдан бошлаб шуғулланиш зарурлиги, вилоятларда яшаб ижод қиладиган, катта ижодий тажрибага эга бўлган кекса адибларни ҳам Зомин семинарига ёшларга маслаҳат берадиган устоз сифатида таклиф этиш  ҳақида гапирди.

Шу йилнинг 9 июнида академик Бахтиёр Назаров масъул муҳаррирлигида нашр этилган “Сарчашма мавжлари” номли мақолалар тўплами тақдимотини ўтказиш масаласи ҳам кўрилди. Китоб ХХ асрнинг сўнги ўн, XXI асрнинг дастлабки ўн беш йилидаги адабиётимизнинг тараққиёт сарчашмалари ҳақида фикр юритувчи адабий-танқидий мақолалардан ташкил топган. Унда М. Қўшжонов, О. Шарафиддинов каби устозлардан тортиб Т. Матёқубовадек ёш адабиётшуносларнинг мақолалари жамланган.

Жаҳон адабий жамоатчилиги улуғ рус шоири А. С. Пушкин таваллуд топган  6 июнни ҳар йили шеърият айёми сифатида нишонлайди.  Бизнинг мамлакатимизда ҳам ушбу қутлуғ айём муносиб нишонланади. Шоир ижоди бўйича адабий мақолалар, асарларидан янги таржималар юртимиздаги адабий нашрларда мунтазам эълон қилиб келинади. Шу муносабат билан       6 июн куни  Тошкент шаҳридаги А. С. Пушкин ҳайкали жойлашган хиёбонда тантанали анжуман бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00да бошланади ва ўқув юртлари, маданият масканларида давом этади.

Йиғилишда Ёзувчилар уюшмаси раиси давлатимиз раҳбари томонидан адабиётга, адибларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка муносиб ижодий фаолият олиб бориш масъулиятини ҳар бир ижодкор теран ҳис этиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

                                                                        Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ