"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

УЛУҒ ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Ўқилди: 349

IMG_6591Улуғ рус шоири А.С.Пушкин таваллудининг 218 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги хиёбонида жойлашган шоир ҳайкали пойида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, таниқли шоирлар, ёзувчилар, таржимонлар, адабиётшунослар, жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

— Александр Сергеевич Пушкин фақатгина рус шоири эмас, у жаҳон халқлари шоиридир, — деди у ўз сўзида. — Чунки, шоир ўз ижодида озодлик, севги-муҳаббат, инсонпарварлик, эзгулик каби умуминсоний ғояларни бадиий маҳорат билан тараннум этган. Шу билан биргаликда ўз халқининг тил бойликларини, маданиятини, миллий қадриятларини шеърият тилида баланд пафос билан куйлаган. Асарларида ҳаётни қаламга олган, инсоннинг орзу-армонлари, ишончу умидини таъсирчан ва жозибали оҳангда ифодалаган. Шоир умуминсоний маданият тараққиётига хизмат қилган. Шунинг учун Пушкин асарларини дунё халқлари ҳамиша юксак қадрлайди.

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили Сергей Миронов, “Россотрудничство”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор  Шулика, Ўзбекистондаги Рус маданияти маркази раиси Александр Аристов ўзбек ва рус халқларининг адабий алоқаларида А.С.Пушкин ижодининг аҳамияти, шоир шеърларининг Ойбек, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Миртемир  каби улуғ шоирлар томонидан ўзбек тилига юксак бадиий маҳорат билан таржима қилингани, Тошкентда Пушкин ҳайкалининг ўрнатилиши тарихи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан шоир ҳайкалининг Тошкент шаҳрининг марказидаги сўлим хиёбонга кўчирилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Пушкин ҳайкали жойлашган майдонда Халқлар дўстлиги хиёбони ташкил этилиши ва бу жойнинг пойтахтнинг энг гўзал хиёбонларидан бирига айлантирилиши, ўзбекистонлик китобхонларнинг шоир ижодига бўлган юксак эҳтироми ҳақида сўзладилар.

IMG_6690“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси “Назм ва наср” бўлими мудири, шоир Ҳумоюн Акбаров А.С.Пушкин  шеърларидан она тилимизга ўгирган янги таржимасини ўқиди.

Тадбирда Пушкин ижодини тарғиб этиш, шоир шеърларини ифодали ўқиш бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолибларига “Россотрудничство” ташкилотининг мукофотлари топширилди, Рус маданият маркази томонидан тайёрланган мусиқий композиция намойиш этилди.  

Тадбир иштирокчилари А.С.Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

                                                                     Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар, Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ