"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АДАБИЙ ЖАРАЁН КЎЗГУСИ

Ўқилди: 300

20170609_113735Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Ёзувчилар уюшмасида адабиётшунос олим, академик Бахтиёр Назаров масъул муҳаррирлигида “Ижод” жамоат фонди томонидан нашр этилган “Сарчашма мавжлари” номли адабий танқидий мақолалар тўплами тақдимоти  бўлиб ўтди. Унда Уюшма фаоллари, ижодий кенгашлар аъзолари, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, давлатимиз раҳбари томонидан адабиётга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлади.

— Ёзувчилар уюшмаси ташкил этилганига 83 йил бўлди, бироқ шу пайтга қадар уюшманинг алоҳида биносининг йўқлиги Ойбек, Ҳамид Олимжон ва Ёзувчилар уюшмасининг ўз давридаги бошқа раҳбарларини ҳам ечими мушкул масала сифатида доимо ўйлантириб келган эди, — дея таъкидлади у. — Президентимизнинг шу йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги Қарори шарофати билан ёзувчиларимизнинг кўп йиллик армонлари ўшаладиган бўлди.

Президентимизнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори, Юртбошимиз фармонига биноан Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланиши адабиётимизга кўрсатилаётган юксак эътибор намунаси сифатида барча адибларимизни қувонтирганини таъкидлаб ўтди. “Сарчашма мавжлари” адабий танқидий мақолалар тўплами ана шундай катта эътиборга ёзувчиларимизни жавоби сифатида нашр этилди. Бу китоб 25 йиллик мустақиллик даври адабиётимизнинг  кўзгуси, дея баҳоланди.

Дарҳақиқат, китобда давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йили давомида адабий жараёнда юз берган сифат ўзгаришлари, адабиётимизнинг бош ғоявий-бадиий тамойиллари, шу даврда яратилган йирик бадиий асарлар, шунингдек адабий меросимизнинг тикланиши ва тарғиб этилиши ҳақидаги мақолалар берилган. Китобда талқин этилган мавзулар адабиётимизнинг барча жанрлари, таржима санъати, бадиий публицистика масалаларини ҳам қамраб олган. Озод Шарафиддинов, Матёқуб Қўшжонов, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби устоз адибларнинг адабий меросидан муҳим адабий-эстетик ва ижодий масалаларга бағишланган мақолалар танлаб олинган. Шу билан биргаликда ҳозирги адабий жараёнда фаол иштирок этаётган устоз адиблар ва истеъдодли ёш мунаққидларнинг адабий танқид йўналишидаги ижод намуналари берилган.

Бахтиёр Назаров, Сувон Мели, Шуҳрат Ризаев, Узоқ Жўрақулов, Баҳодир Каримов, Сайди Умиров, Нусратулла Жумахўжа ва бошқа ижодкорлар “Сарчашма мавжлари” мақолалар тўпламининг аҳамияти, китоб муаллифлар томонидан илгари сурилган ғоявий-бадиий йўналиш, долзарб адабий  мавзуларнинг ёрилиши ва айни пайтда йўл қўйилган айрим жузъий хато ва камчиликлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир иштирокчилари ҳозирги адабий жараёндаги ўзгаришларни таҳлил этадиган ва ёритадиган бундай китобнинг кейинги янги нашрларини ҳам амалга ошириш ҳақидаги таклифларини айтишди.

                                                                                   

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ