"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИЖОДКОР БУРЧИ

Ўқилди: 400

Ёзувчилар уюшмасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг ўтган олти ойи давомида Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган  фаоллар йиғини бўлиб ўтди.

Унда фаоллар йиғини аъзолари, ижодий кенгашлар раислари, уюшма марказий аппарати, “Ижод” жамоат фонди ва уюшма муассислигидаги газета-журналлар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очди ва бошқарди.

Тадбирда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича раис маърузаси тингланди.

 — Президентимизнинг Тошкент шаҳрида 12 июнь куни жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича кутилаётган натижаларни олдиндан таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни тезкорлик билан бартараф этган ҳолда, барча соҳа ва тармоқларда белгиланган прогноз кўрсаткичлари ҳамда мақсадли параметрларга эришишни таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришда  Ёзувчилар уюшмаси зиммасига ҳам катта масъулият юкланади, — деди у. — Бинобарин, бугун барча соҳаларда ислоҳотлар самарасини янада ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш — энг муҳим вазифа экан,  ушбу жараёнда ёзувчи ўз бурчи ва вазифсини янада чуқур англаган ҳолда қизғин фаолият олиб бормоғи, Юртбошимизга, фидойи ва меҳнаткаш халқимизга камарбаста бўлмоғи зарур. Ҳар бир ёзувчи одамлар орасида бўлиб, юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг моҳияти жонли мисоллар билан очиб бериши, замондошларимиз образини  яратишни, бунёдкор юртдошимизнинг қалби, руҳи, ўй-кечинмалари, орзу-умидларию келажакка интилишини бадиий тасвирлашга қалб амри ила ўзини сафарбар қилишни ижодий бурч, деб англамоғи даркор. Мамлакатимизда адабиётга ва ёзувчи аҳлига  юксак эътибор кўрсатилаётган айни пайтда биз ёзувчилардан ана шундай ижодий ишлар ҳисоботини кутамиз.

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, Халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима кенгаши раиси Мирпўлат Мирзо, “Ижод” жамоат фонди ижрочи директори Шерзод Ирзоев, адиблар Мирзапўлат Тошпўлатов, Мурод Абдуллаев ва бошқа ижодкорлар Президентимизнинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига бағишланган  видеоселектор йиғилишидаги  нутқидан келиб чиқадиган вазифалар, бу борада Ёзувчилар уюшмасида амалга оширили зарур бўлган чора-тадбирлар, адиблар халқ орасида бўлиб, замонавий мавзуда китобхонлар юрагидан жой оладиган, уларга эстетик завқ бағишлайдиган бадиий асарлар яратиши зарурлиги, ёзувчи зиёлиларнинг илғор вакили сифатида ҳамиша пешқадам бўлиши, китоб нашри ва китобхонликни ривожлантириш ва бошқа ижодий масалалар ҳақида сўзладилар.

                                                                        Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ