"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОЛИЙ МЕЗОНЛАР

Ўқилди: 254

Ўтган ҳафтада маънавиятмаърифатимиз, қонунчилигимиз, иқтисодиётимиз муаммоларига бағишланган учта муҳим анжуман бўлиб ўтди. Уларда кўтарилган ҳаётий масалалар юртдошларимизни ҳаяжонга солди, кўнгилларни жўштириб юборди, десак муболаға бўлмайди.

Иқтисодиёт, адолат, маънавият! Буларнинг ёнма-ён келиши бежиз эмас. Бу тушунчалар мамлакат пойдеворининг ўзагини ташкил этади. Ҳар учала  видеоселекторда  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев эзгу фикр ва эзгу ниятлар кўзлаган мазмунли нутқ сўзлади. Ўар учала анжуман ҳам ошкора танқид, очиқ мулоқот руҳида ўтди. Барча соҳаларда ислоҳотлар самарасини янада оширишижро интизомини мустаҳкамлашда энг муҳим вазифамавзусидаги нутқида Юртбошимиз жорий йилнинг биринчи яримйиллиги бўйича эришилган натижаларни таҳлилдан ўтказди. 22 вазирлик, тузилма, қўмиталар таркибий тузилиши ўзгартирилгани, уларнинг вазифаларига аниқликлар киритилгани маълум қилинди. Транспорт, электр энергияси, газ таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва солиқ сиёсати бўйича мавжуд камчиликларни тегишли раҳбарларга тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.

“Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашбарча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти номли нутқида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган  ташкилот(институт)га айлантириш зарурлиги айтиб ўтилди. Айни пайтда, Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг катта қисми суд ва судьяларнинг ноқонуний фаолияти билан боғлиқлигига урғу берилди.

Юртбошимиз Соҳибқирон Амир Темурни эслаб, ул зот адолатни маҳкам тутгани учун ҳам дунёга танилган салтанат туза олганини айтиб: Адолаттинч ва фаровон ҳаёт мезони”, — дея таъкидлади.

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган Ижтимоий  барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асрашдавр талабимавзусидаги анжуманда ўзбекистон Республикаси Президенти    Шавкат Мирзиёев «Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик» мавзусида нутқ сўзлади.

Менинг назаримда, бу оддий нутқ эмас, балки келажагимиз – бугунги ёшлар тақдири, маънавий тарбия борасида дилдан суҳбат, ҳатто, таъбир жоиз бўлса, танқидий руҳдаги очиқ мулоқот, айни пайтда ижтимоий соҳа вакиллари учун муҳим дастуруламал бўлди. Давлатимиз раҳбари кўнглидаги халқ ғами, юрт ташвиши, фарзандларга   ғамхўрликни теран ҳис этдим ва беихтиёр дилда Алишер   Навоийнинг “Одами  эрсанг, демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами” мисраларини такрорладим. Аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва буни ёшларимизга сингдириш асосий мақсад, вазифамиз эканини таъкидлаган Юртбошимиз, жумладан бундай деди: «Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимий маънавий озиқ керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки бу муҳит уни қониқтирмаса, нима бўлади, айтинглар? Бундай озиқни у астасекин бошқа ёқдан излайди. Шунга йўл бермаслигимиз керак. Мана, гап нима ҳақида кетяпти

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, жамият, ёшлар маънавияти, ғоявий-мафкуравий тарбия масъулияти кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла, диний ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идораларига юклатилган. Зеро, давлатимиз раҳбарининг уқтиришларига кўра, юртимизда истиқомат қилаётган, жондан азиз фарзандларнинг порлоқ келажагини таъмин этишдан ҳеч бир инсон, дин арбоблари, жамоатчилик вакиллари, ­жумладан, ижодкорлар ҳам четда турмаслиги лозим.

Бу ҳаётбахш даъватдир. Чиндан ҳам, маҳалла фаолиятида ишлаётган гуруҳларда жамиятнинг барча қатламларининг вакиллари бўлиши мақбул кўринади. Чунончи, ўқитувчи, тиббиёт ходими, фермер ва ҳоказо. Чунки ҳар бирининг ўзига хос ҳаётий тажрибалари бўлиб, улардан суҳбатларда, учрашувларда унумли фойдаланишлари мумкин. Ана шу гуруҳга, ёзувчилар, журналистлар ҳам киритилса мақсадга мувофиқ бўларди, шунда бу гуруҳ сўзи ўтадиган кучга айланади. Шунингдек, масжиднинг жамиятимиз тараққиётида, хусусан, жамиятни тарбия қилишда, уни поклашда, инсонларни ҳақ ва адолат, диёнат ва саодат йўлига етаклашда аҳамияти бебаҳо. Фақат ундан унумли фойдаланмоқ керак. Јадимда бирор қишлоқ ёки маҳалла ҳақида сўралганда, даставвал, масжиди борми, деб суриштирилган. Олампаноҳларимиз, малика оналаримиз илм-зиё қасри бўлган масжидлар ва мадрасалар қуришни ўзларига шараф ва бурч деб билганлар.  Бу халқимизнинг қонида бор нарса. Соҳибқирон Амир Темур, Сароймулкхоним, Шоҳрух Мирзо, Гавҳаршод Бегим, Султон Ҳусайн Бойқаро, Алишер Навоий каби боболаримиз, момоларимиз номларини эслаш кифоя. Уларнинг қурган бинолари ҳозир ҳам қад ростлаб турибди. Мадрасалар ўша замонлар илму урфон ўргатувчи ёшлар маркази бўлган, дейиш мумкин. Уларда мамлакатнинг турли пучмоқларидан ёшлар келиб, замонанинг таниқли алломаларидан чуқур  билимлар  олар эдилар.

Агар собиқ мустабид тузум даврида юртимизда 80га яқин масжид фаолият кўрсатган бўлса, — деди Президентимиз ўз нутқида, — ҳозирги кунда  уларнинг сони 2 минг 42 тани ташкил этмоқда.”  Демак, мустақиллик даврида масжидлар сони мисли кўрилмаган даражада ошган. Бунга олқишлар айтамиз. Аммо шу ерда яна давлатимиз раҳбарининг нутқида таъкидланган  ушбу сўзларини келтирмай иложим йўқ: Мен ўзим кўп жойларда эшитаман, имомхатибларимизнинг нутқ ва суҳбатлари, афсуски, кўпинча фақат тор диний мавзу билан чекланиб қолади. Ҳолбукиодамларимизда шукроналик, эртанги кунга  ишонч туйғусини, соғлом эътиқодни  кучайтиришга асос берадиган жуда кўп мисолларни бугунги ҳаётимиздан истаганча  келтириш мумкин”.

Жуда ўринли айтилган. ўйлаб қоламан, замон талабидан келиб чиқиб, масжидга юклатилган вазифалар, ваъзларнинг мавзу доирасини яна ҳам кенгайтириш, мазмунан бойитиш лозим эмасмикин? Бу бир мулоҳаза. Масжидлардаги йиғинлар ҳам халқ билан мулоқотга киради. Ҳозир информация замони, бунда ҳар бир имкониятни қўлдан бермай, халқимизга керакли дунёвий янгиликларни ўз вақтида билдириш, Президентнинг янги Јарори билан таништириш, мулоқотларда, айтиб ўтилганидай, шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини оширадиган бугун истаганча топиладиган ёрқин мисоллардан фойдаланиш, ҳамда улуғ боболаримизнинг шарафли умрларидан олинган ибратли ривоятларни келтириб, тарбиявий, эътиқодни мустаҳкамлайдиган ҳаётий суҳбатлар уюштириш жуда муҳимдир. Нутқда айтилганидек, тор диний мавзу билан чекланиб қолмаслик, кифояланмаслик зарурлигини англаб етайлик. Айниқса, масжиддагидек кўп одам йиғиладиган жойда, дейлик, шундан фойдаланиб, керакли ваъзлардан сўнг, ўша ваъзнинг ўзида ҳам ҳатто, мамлакатимиздаги улкан ўзгаришлардан ҳикоя қилиш, маҳалла, қишлоқ, шаҳар ҳақидаги хушхабарларни кўпчиликка билдириш, адашган ёшлар муаммолари масалаларини кўтариш ёки бир қишлоқ, маҳалла, шаҳар, хонадонда нохуш воқеа юз берган бўлса, уни бартараф этишга чақириш, ёрдам қўлини чўзиш, бошқача айтганда, йиқилган одамнинг қўлтиғидан олиб турғизиш, сафимизга қўшишдек ёки фарзанди олис мамлакатларда спортдан чемпион бўлган ота-оналарни эл кўзида шарафлаб қўйиш мумкин эмасми?.. Ахир, дунёда юз бераётган воқеалардан кўпчиликни хабардор этиш, ҳушёрликка чақириш, ҳаётий заруратга айланган масалаларни ўртага ташлаш ҳам кони савоб-ку! Албатта, буни мажлисга айлантириб юбормаслик керак. Масжид ҳам мактаб, масжид ҳам тарбия ўчоғи, масжид ҳам маърифат маскани.

Президентимиз ўз нутқида катта таъсир кучига эга ижодкор зиёлилар — ёзувчиларни ҳам фаол бўлишга даъват этди. Албатта, буни ҳали қилинажак  ишларимизга олдиндан берилган баҳо, деб биламан. Ҳали кўп ишлаш керак. Жуда кўп ишлаш керак.     Нутқни тинглар эканман, беихтиёр ёдимга бир воқеа тушди. Бир неча йил аввал Андижонга, она қишлоғимга борган эдим. Менинг келганимни эшитиб, қўшни қишлоқда яшайдиган бир оғайнимиз уйига меҳмонга     чақирди. Бордим. Хуфтонга яқинлашиб қолганда кимдир кириб, уй эгасига: “ўғлингиз мактаб ҳовлисида  жанжал чиқарибди, бесаранжомлик юз берибди,     милиция ҳам келганмиш… Тез бораркансиз!” деб    хабар берди. Мен, уй эгаси ҳозир ўрнидан туради, мени ҳам “ёрдам”га чақирса керак, деб ичимда шайланиб турдим, озиб-ёзиб келганимда шундай воқеа рўй  берганидан хижолат чекдим. ўғли ҳақида нохуш хабарни эшитган уй эгаси эса ҳатто қимирлаб ҳам қўймади.

— Дарҳол бориш керак! — кенгаш бердим мен. — Керак бўлса, мен ҳам тайёрман.

— Йўқ, шарт эмас… — бепарво жавоб қилди уй эгаси. — Јўяверинг, ўзлари тарбиялаб олар…

Ана, холос! “ўзлари” ким?.. Назаримда, бу, отанинг фаҳмича, мактаб, милиция, давлат… Мана, фарзанд тарбияси ҳақида айрим ота-оналарнинг тушунчаси. “ўғил меники-ку!”, деган фикрдан, масъулиятдан у мутлақ йироқ эди.

Айрим ота-оналарнинг бепарволиги фарзандга ҳам, оилага ҳам,  жамиятга ҳам қимматга тушмоқда. Чинакам ижодкор ўз асарлари билан шундай ота-онага ҳам, фарзандга ҳам, уларнинг атрофидаги жамоатчиликка ҳам таъсирини кўрсатиши керак.

Маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1911 йили ёзган “Падаркуш” песасида тарбия кўрмаган, ўқимаган боланинг ҳоли таърифланган. ўқимаган, демак, тарбиясиз бола ёмон йўлга кириб кетади ва ўз отасининг умрига зомин бўлади. ўқимаган болаларнинг ҳали ҳам борлиги, терроризм тўрига тушиб қолиши, йўлдан адашишлари Қоят афсусланарли.

Демак, “Жаҳолатга қарши — маърифат” шиорини ёдда тутиб, янги асарлар яратайлик. Ҳозиргача яратилган устоз адиблар меросидан самарали фойдаланайлик. ўзбошимчалик билан нашр этилаётган маънавий саёз асарларнинг халқимиз орасида тарқалишининг олдини олайлик.

Яқинда бўлиб ўтган Ёзувчилар уюшмасининг Фаоллар кенгашида  Президентимиз томонидан қалам аҳлига катта эътибор қаратилаётгани, Адиблар хиёбони бунёд этилаётгани, шоир ва ёзувчиларимиз ҳайкаллари тикланаётгани, Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга тараддуд кўрилаётгани, хусусан, адибнинг “Сайланма” жилди ва “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” номли хотиралар китоби тайёрланаётгани ҳақида сўз борди. Кенгашда Уюшма ижодкорларидан иборат гуруҳлар тузиб, вилоятларда, чекка ҳудудларда адабий учрашувлар ўтказиш ҳақида  таклифлар ўртага ташланди. Ҳақиқатан, чинакам ёзувчи халқ ичида бўлади, янги асар мазмун-моҳиятини халқнинг ўзидан олади ва унинг ўзига тақдим этади. Эл-юрт билан ҳамнафас бўлмай туриб, унинг қувонч-ташвишларини чуқур ҳис этмай туриб ҳақиқий бадиий асар яратилмайди.

Ёзувчиларимиз шу кунларда турли анжуман ва учрашувларда фаол иштирок этишмоқда. Чунончи, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Јашқадарё, Бухоро, Фарғона вилоятларида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирларда, шунингдек, Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларида, “Меҳрибонлик” уйларида китобхонлик тарғиботига бағишланган учрашувларда юз нафардан ортиқ ижодкор фаол иштирок этди. Айниқса, юртимиз бўйлаб икки юзга яқин маҳаллада биттадан кичик кутубхоналар ташкил этиш борасидаги фаолиятимиз аҳоли томонидан қувонч билан кутиб олинди.

Президентимиз нутқларида айтиб ўтилган олий мезонлар, эзгу мақсад ва вазифаларни атрофлича ўрганиб, кенг жамоатчиликка, хусусан ижодкорларга етказиш ва шундай мавзуларда асарлар ёзиш барчамизнинг бурчимиздир.

Муҳаммад АЛИ,

ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,

Халқ ёзувчиси

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ