"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЎРИКЛИСОЙ ИЛҲОМИ

Ўқилди: 423

* Зумрад гилам тўшалган Зомин бағридаги Ўриклисойга жаннатмонанд диёримизнинг барча гўшаларидан қалби қайноқ, кўзи чақноқ, туйғулари ўзгача жумбоқ, овозига ҳамоҳанг парвози баланд кабутарлар ташриф буюрдик. Устозлар меҳридан қониб, юраги ўт бўлиб ёниб, туйғулар туғёнини оппоқ саҳифаларга маржондек тизишга уринаётган биз каби ёшларга муҳтарам Президентимизнинг билдирган ишончлари қанчалик қанот, илҳом бахш этганини сўз билан ифодалаш мушкул.

Бу дилбар масканга – бетакрор Зоминга яна келиш, у туҳфа этган тоза туйғуларни, беғубор ҳаяжонларни шеърга солиш умиди ҳар биримизнинг қалбимизни оловлантирмоқда. Биз жонажон Зоминдан ана шундай ойдин йўл топиб уйга қайтдик, ёруғ ўй топиб ортга қайтдик.

 

ЎРИКЛИСОЙ ИЛҲОМИ

Қалбим қушларига қувончим қанот,
Зомин заминига қўймоқда қадам.
Бағрингда бахтлиман, битяпман баёт,
Ён дафтар қўлимда, дилкашим қалам.

Мусаффо осмонинг болиши узра
Заҳматкаш булутлар олганда ором.
Офтоб бўсасига интиқ қир-адир,
Шабнамда юз ювган майсанг дилором.
Қадим қасидадек қадрдон, қутлуғ
Сойларинг нафаси, шаршара саси.
Ҳар майса-гиёҳинг улуғдан-улуғ,
Шеър тинглар, мўътабар обу ҳавоси.
Улуғлар сиймоси сенда яширин,

Биздан-да бахтлироқ шу гулу райҳон.
Балки ҳув арчага шивирлаб сирин,
Дардини тўккандир Ҳамид Олимжон.
Шароф ота битган ашъорларини
Қўшиқ қилиб куйлар ҳув митти булбул.
Яна не буюклар дийдорларини
Қўмсаб, қучоғингга келган бу кўнгил.
Илҳом қанотида этяпман парвоз,
Ёшлик сурурига тўлган митти жон.
Не-не шоирларни кашф этган устоз –

Менга оқ йўл тила, Зомин, жонажон.

Зилола ТОШЕВА

Бухоро вилояти

Сайт бўлими: Ёшлар ижодидан

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ