"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“АМУДАРЁ” 2017 йил, 2-сон

Ўқилди: 319

“Амударё” адабий-бадиий журнали 2017 йил, 2-сонининг илк саҳифасида Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Хўжабек Сейтов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Устозлар қаламидан” рукнида адибнинг   туркум шеърлари чоп этилган.

Журналнинг ушбу сонида марҳум адиб Абдумурат Отажоновнинг “Бузилган уя” романининг давоми ҳамда  Алланазар Абдиевнинг “Одам ва ит ёхуд очлик синови” номли қиссаси чоп этилган.

 “Туркийзабон” рукнида  Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти совриндори Муҳаммад Алининг “Сабадорлар” тарихий романининг давоми босилган.

Хўжандийнинг “Латофатнома” достонининг давоми  Муҳаммад Хўшан таржимасида қорақалпоқ тилида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

Қорақалпоқ шеърияти мухлислари “Қизлар қўшиғи” рукнида Гулистон Матёқубова, Набира Тўришова, Минайхон Жуманазарова, Малика Жумамуратова, Гулистон Давлетова, Сарвиноз Мусатдинова, Арувхон Пахратдинова, Дилфуза Абсаттарова шеърларини ўқийди. Шунингдек Жуманиёз Ўтаниёзов, Қазақбой Аметовнинг туркум шеърлари ҳам журналнинг ушбу сонида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

 К. Қурамбоевнинг “Таниқли адабий танқидчи”, Ҳ. Ўтамуродованинг “Қорақалпоқ адабиётида балладалар”, Г. Давлетованинг “Кўнгли дарё устоз эди” мақолалари ҳам журналнинг ушбу сонидан  ўрин олган.

Қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири — “Айдирмаш”лар (болани эркалаш ва юпатиш қўшиқлари)дан намуналар “Кичкинтой” рукнида китобхон оилалар учун тавсия этилган.

Журналда қорақалпоқ адабиётининг 2016 йил ҳисоботига кенг ўрин берилган. Журналхонлар Ж. Хушниязовнинг “Амударё” журналида босилган шеърлар талқини”, Ж. Ўтаниязованинг “Қорақалпоқ адабиёти” газетасида эълон қилинган шеърий асарлар ҳақида”, А. Султоновнинг “Амударё” журналида босилган насрий асарлар”, Г. Нурлипесованинг “Шеърият — гўзалликдир, аммо… ”, А. Қайиповнинг “Нашриётларда дунё юзини кўрган шеърий китоблар”, Я. Ажимовнинг “Жеткиншек” газетасида босилган болаларга бағишланган асарлар”   мақолаларини  ўқийди.

                                                                                           Р. Мусурмон

Сайт бўлими: Мақолалар

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ