"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ

Ўқилди: 172

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  2017 йил “12” январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда  тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросига бағишланган   тадбирлар  Навоий вилоятида мунтазам ўтказилмоқда. 

   Ушбу тадбирлар доирасида таниқли адиб Менглибой Муродовнинг “Мен бир йўловчиман”  ҳамда “ Моя недесткая душа” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

 Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган дастлабки учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлинмаси раҳбари, шоир Баҳриддин Садриддинов очди.

Ижодкорнинг “Меҳр”,  “Хосиятли кун”, “Юрагимда борин айтдим” шеърий тўпламлари, “Гуноҳ”, “Савоб” романлари, “Менинг бола қалбим” номли ҳикоялар тўпламлари ўқувчиларга яхши таниш

Навоий вилоят ҳокими  ўринбосари Фахриддин  Солиев, Навоий шаҳар ҳокими Умаржон  Халилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима кенгаши масъул котиби Адҳамбек Алимбеков , “Шарқ юлдузи” ҳамда “Звезда востока” журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, таниқли шоирлар Абдурасул  Жумақулов, Одил Ҳотамов. Салима Умарова ва бошқа ижодкорлар Менглибой  Муродов китобларининг мавзуси, тили ва қаҳрамонлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Конимех туманида бўлиб ўтган ижодий учрашувда туман ҳокими ўринбосари Серик Хидирбеков, адиб Жусип Нарқулов, шоира  Ақчагул Тўлегеновалар таваллудининг 70 йиллигини нишонлаётган Менглибой Муродовнинг шеърлари ва насрий асарларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритишди.  Ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида шеърлар ўқилди, дил изҳорлари янгради.

 Нурота туманидаги мусиқа мактабида Ўзбекистон Республикаси  давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, “Фидойинг бўлгаймиз, сени Ўзбекистон!”  шиори остида  мушоира бўлиб ўтди.

Таниқли ижодкорларнинг нуроталик адабиёт  мухлислари билан адабиёт, ҳозирги адабий жараён ва янги китоблар ҳақидаги қизиқарли савол-жавоблари тадбир иштирокчилари қалбига завқ бағишлади.

                                                                                                                                              Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувда сўзлаган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган муносабат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувда сўзлаган маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган муносабат
Шеърлар Шеърлар
ЮКСАК РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ ЮКСАК РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Халқ қалбига йўл топиш – ижодкорларнинг олий мақсади Халқ қалбига йўл топиш – ижодкорларнинг олий мақсади