"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЗОМИН СЕМИНАРИ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўқилди: 379

Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлинмаларида

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси қошидаги “Ёшлик илҳомлари” адабий тўгарагида Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинарида иштирок этган қашқадарёлик ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Ҳусан Тўраев назм, Наргиза Жумақулова ва Жавлонбек Жовлиев наср, Мўътабар Бойматова драматургия, Азизбек Норов ва Муҳаммадали Мадалиев бадиий публицистика, Кибриё Холматова болалар адабиёти йўналиши бўйича Зомин семинарида иштирок этиб, устоз адиблардан сабоқ олдилар. Тадбирда улар семинардан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб бердилар. Зомин истеъдод мактаби адабиёт ва бадиий ижод ҳақидаги дунёқарашларини ўзгартириб юборгани ҳақидаги фикрларни тўлқинланиб сўзлаб бердилар. Семинарнинг юксак даражада ташкил этилгани ва ёш ижодкорларга кўрсатилган ғамхўрликлар учун Президентимизга чин дилдан миннатдорлик изҳор этдилар.

Вилоят телевидениеси ва радиоси, “Посбон” газетаси таҳририятларида Зомин семинарига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Навоий.

Навоий вилоятида Зомин семинарида иштирок этган ёш ижодкорлар билан суҳбатлар давом этаётир. Вилоятнинг оммавий ахборот воситалари, телевидениеси ва радиосида семинарда адабий жанрлар бўйича муваффақиятли қатнашган Алишер Боймуродов, Оқилжон Абдубарноев, Рўзиқул Очилов билан суҳбатлар ва ижод намуналари берилди.

Кармана тумани ҳокимлигининг мажлислар залида семинар қатнашчилари ва истеъдодли ижодкорлар иштирокида ёшлар фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Сирдарё.

Сирдарё вилояти “Давр ёшлари” газетаси таҳририятида ёш ижодкорларнинг Зомин семинарида иштирок этган сирдарёлик ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилоят кенгашининг масъул ходимлари, кутубхоначилар, адабий тўгараклар раҳбарлари, ёш ижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этидилар.

Назм, наср, бадиий публицистика жанрлари бўйича семинарда муваффақиятли иштирок этган сирдарёлик ижодкорлар Ҳусниддин Ҳайитов, Рухшона Ашурова, Гулмира Исмоилова  тадбирда сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёшлар кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлари, Зомин истеъдод мактабининг ёш ижодкорлар истеъдоди рўёбга чиқаришдаги амалий аҳамияти ҳақида гапирдилар. Семинарда ёшларга ҳадя этилган Президент совғалари, Ёзувчилар уюшмаси сертификатлари ва “Ижод” фонди китоблари, ижодий машғулотлар ва мушоиралар ҳақида ҳаяжонланиб сўзлаб бердилар.

Сирдарё вилояти ҳокимининг Ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари О. Абдуғаниев Зомин семинарида иштирок этган сирдарёлик ёшлар билан учрашиб, суҳбатлашди.

“Сирдарё ҳақиқати” газетаси таҳририяти, Мирзаобод туманидаги Навбаҳор, Сардоба туманидаги Чўлқувар , Ширин шаҳридаги Нуробод маҳаллаларида ҳам Зомин семинари қатнашчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Бухоро.

Бухоролик ёш ижодкорлар Зилола Тошова назм, Гуллола Олимова адабий танқид, Зуҳра Абдуҳалимова публицистика йўналиши бўйича Зомин семинарида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти кенгаши ҳузурида, Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлинмаси қошидаги “Нилуфар” газетаси, “Галаосиё овози” газетаси таҳририятида ҳамда “Ниҳол” дабий тўгарагида семинар қатнашчилари билан ижодий учрашувлар, суҳбатлар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Наманган.

Наманган шаҳри Нодира номидаги ахборот кутубхона марказида Зомин семинарида иштирок этган наманганлик ёш ижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси масъул котиби Жамолиддин Муслим очди.

 Нилуфар Абдураҳимова назм, Исломжон Асилбеков наср, Нодира Набиева болалар адабиёти, Моҳларой Аҳмедова драматургия, Жаҳонгир Намозов бадиий публицистика йўналиши бўйича Зомин семинарида муваффақиятли қатнашиб, устоз адиблар эътирофига сазовар бўлдилар. Улар ўз тенгдошларига семинар ҳақидаги таассуротларини сўзлаб бердилар.

Самарқанд.

Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” мажмуасида Зомин семинарида иштирок этган самарқандлик ёш ижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда шоирлар, ёзувчилар, кутубхоначилар, ёшлар иштирок этди.

Феруза Хайруллаева, Бегали Эшонқулов, Дадахон Муҳаммадиев назм, Обиджон Рўзибоев драматургия бўйича ёш ижодкорларнинг Зомин семинарида қатнашиб, бадиий ижод сирларни ўргандилар.

Улар семинар давомида устоз адиблардан олган сабоқлари, жанрлар бўйича амалий машғулотлар, қўлёзмалар таҳлили, бадиий маҳорат масалаларига қаратилган машғулотлар ҳақидаги фикрларини гапириб бердилар.

Айниқса, иштирокчиларнинг Президент совғаси билан тақдирланганидан ниҳоятда қувонишганини ҳайрат билан сўзлаб бердилар.

Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси қошидаги “Садоқат” ижодий тўгарагида ҳам ана шундай учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирларда Фармон Тошев, Хосият Бобомуродова, Тошпўлат Тугалов, Зиёдулла Нурматов иштирок этиб, мамлакатимизда ёш истеъдодларга яратиб берилган имкониятлар, шунингдек ижодкор масъулияти ҳақида гапирдилар.

Тадбир доирасида самарқандлик шоир Ҳумоюн Қувондиқовнинг “Ижод” жамоат фонди томонидан шу йил  “Биринчи китобим” лойиҳаси асосида 10 минг нусхада нашр этилган “Ёмғир шивири” номли шеърлар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Хоразм.

Ёзувчилар уюмасининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси қошидаги “Ойдин орзулар” тўгарагида Зомин семинарида иштирок этган ёш ижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда тўгарак аъзолари, газета-журналлар вакиллари, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг мутасадди ходимлари, маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар.

Хоразмлик ижодкорлар Зебо Собирова шеърият, Маҳфуза Ибрагимова наср, Диломурод Машарипов бадиий публицистика, Шерзод Сардорбеков бадиий таржима йўналиши бўйича Зомин семинарида иштирок этиб, муваффақият қозондилар.

Улар семинар ҳақидаги таассуротларини сўзладилар. Мазкур адабиёт анжумани ўзларининг ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга бўлганини ҳаяжон билан эътироф этдилар.

Урганч давлат университети филология факультети, Янгибозор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, “Хонқа ҳаёти” газетаси таҳририятида ҳам Зомин семинари қатнашчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирларда Гавҳар Ибодуллаева, Муҳаббат Сафоева, Отабек Исмоилов, Сотим Аваз  ёш ижодкорлар билан ижод ва ҳаёт сабоқлари ҳақида суҳбатлашдилар.

Ёш истеъдодларни қўллаб қувватлашга бағишланган мазкур тадбир доирасида хоразмлик ёш шоир Отабек Одилнинг “Ижод” жамоат фонди томонидан 10 минг нусхада нашр этилган “Кўнглим менинг ватаним” номли биринчи китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Сурхондарё.

Сурхондарё вилоятидаги маҳаллалар, ҳарбий қисмлар, маънавият ва маданият масканларида Зомин семинарида иштирок этган сурхондарёлик ёш ижодкорлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Малоҳат Нуриддинова, Яҳёхон Маҳмудов назм, Фурқат Алимардонов назм, Шавкат Бобомуродов драматургия, Жўраали Солижонов бадиий таржима йўналиши бўйича семинарда фаол иштирок этиб, ўз истеъдодларини намоён қилдилар.

Ёш ижодкорлар Зомин истеъдод мактабида ўрганган адабиёт ва бадиий ижод сирлари, устозлар сабоқлари, ижодкорнинг шаклланишида мутолаанинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини ўртоқлашдилар. Семинар шарофати билан ижод масъулиятини янада теран ҳис қилиб, ўзларига нисбатан талабчан бўлганлигини эътироф этдилар. Президент совғалари учун чин юракдан самимий дил изҳорларини айтдилар.

Тадбирларда Менгнор Олломурод, Сафар Кокилов, Тоштемир Турдиев ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқиб, ҳозирги адабий жараёндаги янгиланишлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ