"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЁШ ИЖОДКОР БУРЧИ

Ўқилди: 346

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Президентимизнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ва бу борада ёш ижодкорлар олдидаги масъулият ва ижодий бурч масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шоирлар, ёзувчилар, “Ижод” жамоат фонди томонидан чоп этилган биринчи китоблар муаллифлари, ижодкор ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Халқ шоири Иқбол Мирзо сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёшлар билан учрашувда сўзлаган нутқида ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар, улуғ ишларнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда олдимизда турган энг муҳим ва долзарб вазифаларни аниқ кўрсатиб берганини эътироф этди.

 Нодир Жонузоқ, Адҳамбек Алимбеков, Жуманиёз Ўтаниёзов ва бошқа ижодкорлар мамлакатимизда  амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг моҳияти, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик жараёнида ижодкорларнинг бурч ва вазифалари нимадан иборат эканлиги ҳақида сўзладилар. Мамлакатимиз зиёлилари, айниқса ёшлар бугунги ўзгаришларга қизғин муносабат билдиришлари лозимлигини таъкидладилар.

Ёш ижодкорлар номидан Рустам Мирвоҳид, Вазира Иброҳимова сўзга чиқиб, ижодкорлар ўз фаолияти билан ёшларни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштиришга ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида гапирдилар.

Тадбирда устоз адиблар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

                                         Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ