"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Энг улуғ, энг азиз”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Ўқилди: 275

“Энг улуғ, энг азиз”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Медиа-холл»ида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, адабиёт, маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар йиғилган тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев ва бошқалар буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти ортиб бораётгани, халқимизнинг манфаатлари, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, “Тасвирий ойина” уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ҳам бунинг мисолидир. Йигирма йиллик тарихга эга кўрик-танлов бу йил “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида ташкил этилди.

23.JPG

Танловга адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишлари бўйича қарийб 500 ижодкордан 5 мингга яқин иш келиб тушган. Тақдим этилган асарларда истиқлол ғоялари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунини кенг акс эттириш, қўлга киритилган ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик позицияси тобора кучайиб бораётганини ҳаётий далил ва мисоллар орқали талқин этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Тантанали маросимда турли йўналишлар бўйича 25 ғолиб ва совриндорга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзА
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ