"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК!” ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

Ўқилди: 305

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарлар учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эълон қилинган “Ватан учун яшайлик!” VI Республика танлови якунланди.

Қуйидаги ижодкорлар замондошларимизнинг фидокорона меҳнатлари, заҳматкаш халқимиз амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ҳаёт, маърифат ва маънавият соҳаларидаги оламшумул ўзгаришлар, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти тарғиботи, юртимиз ободлиги, миллий қадриятларимиз ва ёш авлод камоли, миллий ғурур ва ифтихор, Ватан туйғуси, Истиқлол ғоялари ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилган асарлари учун “Ватан учун яшайлик!” танлови мукофотига сазовор бўлдилар:

1-ўрин:

  1. Энахон Сиддиқова — “Она ҳақида достон” асари учун;
  2. Жамила Эргашева — “Шом шафағи жилвалари” қиссалар тўплами учун.

2-ўрин:

  1. Ҳумоюн Акбаров — “Қуёш ҳузурига йўл олган карвон” публицистик тўплами учун;
  2. Янглиш Эгамова — И.П.Эккерманнинг “Гёте билан суҳбатлар” ҳамда И.В.Гётенинг “Муҳаббатнома” асарларининг аслиятдан таржималари учун;
  3. Марта Ким — “Эдельвейс” шеърий тўплами учун;

3-ўрин:

  1. Абдулҳай Носиров — “Яхшилар боғи” болалар учун ҳикоялар тўплами учун;
  2. Сотим Аваз — “Мангулик сўқмоғи” романи ва матбуотда эълон қилинган публицистик мақолалари учун;
  3. Сирожиддин Рауф — “Ташриф” шеърий тўплами учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

  1. Ҳакимжон Каримов — “Адабий портретлар” китоби учун;
  2. Ойдиннисо — “Ҳаёт дарахти”, “Қоралама” китоблари учун;
  3. Жуманиёз Утениёзов — “Жинғил гуллари” шеърий тўплами учун;
  4. Рауф Субҳон — “Танинг соғлом — ёруғ олам” болалар учун ҳикоялар китоби учун;
  5. Меҳрибон Абдураҳмонова — “Қизил олма” китоби учун.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА
ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Янги китоб Янги китоб
ИЖОДГА БАХШИДА УМР ИЖОДГА БАХШИДА УМР