"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соўлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўқилди: 215

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз қаторида  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг бир гуруҳи ҳам борлиги барча ижодкорларни қувонтиради. Президентимизнинг ушбу фармони адабиётга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир намунаси бўлди. Мукофотланган ижодкорларни чин қалбимиздан самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз мустақиллигини ­мустаҳкамлаш, миллий ғояни ­ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни ­анг­лаш ­йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий ­фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она-­юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар ­билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”

Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ­аъзоси, адабиётшунос олим

“Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”

Назаров Бахтиёр — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”

Генжемуратов Бахтиёр ­Алламбергенович  — ­Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Мирзаев Мирпўлат — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович (Тоҳир Малик) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишига қўшган катта ҳиссаси ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, соғлом турмуш тарзи тамойиллари руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Дўстлик” ордени билан

Асилов Асад Носирович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Бўтаева Фарида Қўзиевна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Мелибоев Аҳмаджон — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист

Мирзамаҳмудов Исмоилжон — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Ризаев Шуҳратилла Турсунович — “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари

Самандаров Эркин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Ўзбекистон Республикаси  Президенти              Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 25 август

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ