"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЗАМОНГА ҲАМНАФАС КИТОБ

Ўқилди: 307

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб нашр этилган “Бугуннинг нафаси” номли очерклар, эсселар ва бадиий публицистик мақолалар тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, ёш ижодкорлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, бугунги кунда мамлакатимиз маънавий-ижтимоий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, адабий жараёндаги ўзгаришлар, ёзувчиларимизнинг давр талабига бўлган муносабати, “Бугуннинг нафаси” китобининг дунёга келиши тарихи ҳақида сўзлади.

 Шу йилнинг 3 августида Президентимиз ижодкор зиёлилар вакиллари билан бўлган учрашувда сўзлаган маърузасида ижод аҳли меҳнатининг самараси, улар яратаётган асарларнинг халқимиз маънавиятини бойитишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаган, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш жараёнида ижодкор зиёлилар ўз вазифаси, бурч ва масъулиятларини чуқур англаб олишлари зарурлиги ҳақидаги муҳим фикрлар ўртага ташланган эди.

Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёзувчи ва адибларимиз тезда енг шимариб ижодий ишга киришиб кетишди. Уларнинг ана шу ижодий меҳнатининг самараси ўлароқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан қисқа вақтда “Бугуннинг нафаси” номли китоб тайёрланди ва нашр этилди.

Китобнинг “Бугуннинг нафаси” деб номланиши бежиз эмас. Чунки, унда замон билан ҳамнафас, ҳамқадам ижодкорларимизнинг асарларида юртимиздаги оламшумул янгиликлар, бунёдкорликлар ва айни чоқда замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти, орзу-интилишлари, уларнинг маънавий дунёсида юз бераётган ҳаётбахш эврилишлар қаламга олинган.

Ўзбекистон халқ шоирлари Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, таниқли шоирлар Шарифа Салимова, Сирожиддин Рауф ва бошқа ижодкорлар “Бугуннинг нафаси” китобида ёритилган мавзулар,  замондошларимиз образининг тасвирланиши, энди адиблар мурожаат этган мазкур ҳаётий материаллар яқин келажакда яратилажак бадиий асарларга асос бўлиши ҳақида гапирдилар.

Китобга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али  масъул муҳаррирлик қилган. Насрнинг ҳозиржавоб жанридаги мазкур бадиий публицистик асарларни истеъдодли шоира ва журналист Мунаввара Усмонова тўплаб нашрга тайёрлаган. Китоб “MASHHUR PRESS” нашриётида истиқлол ва бунёдкорлик, ҳозирги янгиланишлар манзараларини ифодаловчи рангли суратлар билан нашр этилган.

                                     Ахборот хизмати

 

Сайт бўлими: Кутубхона

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ