"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУТОЛААГА ЧОРЛАЙДИ ИЖОД

Ўқилди: 230

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Тошкент вилоятининг Бекобод тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида  “Адабиёт кунлари” доирасида таниқли шоир Ашурали Боймурод таваллудининг 60 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, адабий жамоатчилик вакиллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, бугунги кунда вилоятларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари мавзусидаги бадиий асарларни марказий матбуот саҳифаларида ёритиш вилоятларда яшаб ижод қилаётган қалам аҳлининг зиммасидаги муҳим вазифалардан бири экани масаласига тўхталиб ўтди. Ашурали Боймурод ана шундай фаол ижодкорлардан биридир.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тойир, Сирожиддин Рауф, Асад Асил, Адҳамбек Алимбеков, Мирпўлат Мирзо, Нуриддин Аминжон, Темур Убайдулла ва бошқа ижодкорлар мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг Тошкент вилояти мисолидаги ютуқлари, ушбу жараёнда ижод аҳлининг иштироки, шунингдек Ашурали Боймуроднинг янги шеърий роман, насрий ва публицистик асарларининг бадиий хусусиятлари ҳақида сўзладилар.

Таниқли адиблар муаллимлар ва ўқувчи-ёшларнинг адабиёт, китобхонлик ва китоб мутолаасини ривожлантириш масалаларига оид саволларга жавоб бердилар.

 Ватан ва мустақиллик мавзусида шоирлар ўқиган янги шеърлар, санъаткорлар ижро этган куй-қушиқлар тадбир иштирокчилари кўнглига завқ бағишлади.

                                          Ахборот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА
ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Янги китоб Янги китоб
ИЖОДГА БАХШИДА УМР ИЖОДГА БАХШИДА УМР