"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар

Ўқилди: 221

Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар

Ўзбекистон халқ ёзувчи Абдулла Қаҳҳор «Сароб», «Қўшчинор чироқлари» романлари, «Синчалак», «Ўтмишдан эртаклар» қиссалари, «Ўғри», «Даҳшат», «Асрор бобо», «Кампирлар сим қоқди», «Хотинлар» каби ҳикоялари билан халқимиз меҳрини қозонган севимли адибдир.

Ёзувчининг «Шоҳи сўзана», «Оғриқ тишлар», «Тобутдан товуш», «Аяжонларим» комедиялари ўзбек драматургияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган. Абдулла Қаҳҳор нафақат ижодкор, балки уста таржимон сифатида А.Пушкин, Л.Толстой, Н.Гогол, А.Чехов асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида очилган «Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар» фотокўргазмасида Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди, асарлари ва ёзувчи билан боғлиқ хотиралар ёдга олинди.

Суратга муҳрланган мангу лаҳзалар

Жамоатчилик вакиллари, адабиёт ва санъат аҳли, талабалар ва ўқувчилар жам бўлган кўргазма очилишида Абдулла Қаҳҳор ижоди, асарлари халқимиз ва ёшларнинг маънавиятини юксалтириб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва комил фарзандлар бўлиб улғайишида муҳим бадиий манба экани таъкидланди.

Абдулла Қаҳҳор ижодий сафарларда бўлиб, қишлоқ ва шаҳарлар билан танишади, қаҳрамонлари билан учрашади. Ёзувчи сафарга чиқар экан, албатта, ўзи билан фотоаппарат олган. Бугунги кунда Абдулла Қаҳҳор уй-музейида сақланаётган суратларнинг ярми адиб меҳнатининг маҳсулидир.

Фотокўргазмада Абдулла Қаҳҳор уй-музейида сақланаётган юздан ортиқ сурат намойиш этилаётир.

ЎзА
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ