"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БАЙРАМ ШУКУҲИ

Ўқилди: 248

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” Ижод уйида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, Уюшма муассислигидаги газета-журналларнинг ижодий ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ банки “Дўстлар” клуби вакиллари ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб,  Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини муносиб қадрлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида билдирилган фикрлар ижод аҳлига кўтаринки руҳ бағишлаганини айтиб ўтди. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан Президентимиз Фармонига биноан бир гуруҳ адиблар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани эса Ёзувчилар уюшмасининг барча аъзоларини ниҳоятда севинтирганини ва бу ўз навбатига ижодкорлар зиммасига катта масъулият юклаганини таъкидлади.

Байрам тадбирида Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Ватан учун яшайлик” танлови ғолиблари мукофотлар ҳамда ғолиблик дипломлари билан тақдирланди.

Энахон Сиддиқова, Мирпўлат Мирзо, Фарида Афрўз, Наргиза Асадова ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда адабиётни ривожлантиришга қаратилган  чора-тадбирларни амалга оширишда ёзувчилар янада фаол бўлиши зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар ҳамда Мустақиллик, Ватан мавзусидаги янги шеърларини ўқидилар.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси азолигига қабул қилинган ижодкорлар Абдурасул Жумақулов, Абдусаттор Жуманазаров, Абдулла Айизов, Наргиза Асадова, Фахриддин Хайитов, Гулбаҳор Саидғаниева, Бийсенбай Бекмуратов, Пўлат Айтмуратов, Маҳмуджон Абдуллаевга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчилари кўнглига завқ бағишлади.

                                            Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Дўрмон ҳангомалари

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ