"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИККИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Ўқилди: 268

Ёзувчилар уюшмаси томонидан юртимизнинг барча шаҳру қишлоқларидаги таълим муассасалари ва маданият масканларида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш 
бўйича адабий кечалар, ижодкорларнинг янги китоблари тақдимотлари ўтказилмоқда.

Қарши шаҳридаги “Сорбон” аҳолига маданий хизмат кўрсатиш мажмуасида Назар Шукурнинг “Осмон ташбеҳлари” ва Ўроз Ҳайдарнинг “Сукут ҳаққуши” сайланма шеърий тўпламлари тақдимоти ҳамда Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёш ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Ғафур Эшмуродов очиб, мамлакатимизда бадиий адабиётни янада ривожлантириш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” қабул қилинган қарори ҳам ана шу мақсадга қаратилганини айтиб ўтди.

Қозоқбой Йўлдошев, Рустам Мусурмон, Виктор Алимасов, Нафас Шодмонов, Муҳаммад Очил, Лола Ўроқова, Луқмон Бўрихон, Шодмон Сулаймон, Тошпўлат Тугалов, Темирпўлат Тиллаев ва бошқа ижодкорлар Назар Шукур ва Ўроз Ҳайдарнинг ижодий фаолияти, “Осмон ташбеҳлари” ва “Сукут ҳаққуши” китобларидаги шеърий асарларнинг жанр хилма-хиллиги, тили, мазмуни, халқона оҳанглари ҳақида сўзладилар. Шоирлар Ватан, эл-юртга муҳаббат мавзуидаги янги шеърларини ўқидилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, рассом Азамат Саттор, “Санам” МЧЖ бошқарув кенгаши раиси Саъдулла Бобоқулов  меҳнат жамоалари, завод-фабрикалар, идоралар ва ташкилотлар қошидаги кутубхоналарни шоирлар ва ёзувчиларнинг янги китоблари, адабий-бадиий газета-журналлар билан бойитиш, хизматчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун мутолаа кечалари ташкил этиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчилари қалбига завқ бағишлади.

                                          Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ