"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўқилди: 226

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшларни она-Ватанга муҳаббат, Истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари юксак тақдирланган муаллимлар ва мураббийлар орасида таниқли ижодкорларнинг ҳам борлиги барчамизни беҳад хурсанд қилди.

Чунончи, таниқли шоир, таржимон Мирзо Кенжабек ва атоқли олим, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватовнинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони билан тақдирлангани муҳтарам Президентимизнинг ижод ва илм аҳлига кўрсатаётган юксак рағбати ва эътиборидир.

Биз адабиёт мухлислари, ижодкорлар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” фонди номидан Ватанимизнинг юксак унвонига сазовор бўлган жонкуяр ва фидойи ҳамкасбларимизни чин дилдан қутлаймиз!

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ