"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУЗЕЙГА САЁҲАТ

Ўқилди: 73

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқида:

“Бугун маърифатли дунёда шундай анъана мавжудки, йирик компаниялар, банклар, фирмалар маданий ташкилотларга ҳомийлик қилишни ўзлари учун шараф деб биладилар. Баъзан, қани эди, бизда ҳам шундай ҳомийлар кўпайса, деб орзу қиламан. Аждодларимиз ўз даврида яратган илмий ва ижодий мактабларнинг вужудга келишида аввало ана шундай маърифатпарвар ҳомийларнинг ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамият касб этгани яхши маълум. Шундан келиб чиққан ҳолда, яна бир таклифни ўртага ташламоқчиман. Юртимиздаги етакчи ижодий ташкилотларнинг “дўстлари клублари”ни ташкил этсак, уларга йирик корхона, банк ва компанияларни ҳомий сифатида бириктириб қўйсак, шартнома асосида уларнинг доимий ҳамкорлигини йўлга қўйсак, нима дейсизлар?
Халқ банки “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дўстлари клуби”га раҳбарлик қилмоқчи” деган таклифларни ўртага ташлагандилар.

Айни пайтда АТ Халқ банки томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан дўстлар клуби ташкил этилиб, адабиётни ривожлантириш, адибларни қўллаб-қувватлаш учун белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. АТ Халқ банкининг вилоят ва туман бўлимлари, меҳнат жамоаларида таниқли шоирлар, ёзувчилар билан ижодий учрашувлар, маънавий тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча АТ Халқ банки ходимлари бир гуруҳ ёш ижодкорларни Ғафур Ғулом уй-музейига экскурсияга олиб борди.

Бугунги кунда Маданият вазирлиги тизимида 41 та музей ва уларнинг 76 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Ана шу музейларда, ёрдамчи фондлар билан бирга, 1 миллион 736 мингдан зиёд экспонат мавжуд. Бу – жуда катта бойлик. Ёш авлоднинг музейларга саёҳати, тарихий шахслар яшаб, фаолият юритган муборак хонадонларни зиёрат қилиши уларнинг қалбида миллий қадриятларга ва Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришдаги таъсирчан воситалардан биридир.

Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият”тўгараги аъзолари, “Ижод” жамоат фонди томонидан биринчи китоблари нашр этилган  ёш ижодкорларда Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом яшаган ва ижод қилган уйни томоша қилиш, шоир таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган икки қаватли музей экспонатлари билан танишиш катта таассурот қолдирди.

Ғафур Ғуломнинг қизи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Олмосхон Ғуломова ёш ижодкорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Музей зиёратидан сўнг АТ Халқ банки ёш ижодкорларни меҳмон қилди, бир пиёла чой устида адабиёт ва бадиий ижод мавзусидаги суҳбат давом этди.

                                                                                     Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА
ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Янги китоб Янги китоб
ИЖОДГА БАХШИДА УМР ИЖОДГА БАХШИДА УМР