"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

САМАРҚАНДГА САЁҲАТ

Ўқилди: 57

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида АТ Халқ банки билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дўстлар клуби ташкил этилиб, адабиётни ривожлантириш, адибларни қўллаб-қувватлаш учун белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгда бир гуруҳ таниқли ёзувчилар, шоирлар АТ Халқ банки  томонидан ташкил этилган автобусда Самарқанд шаҳрига ижодий сафарга жўнаб кетишди.

Юртимизда юз бераётган янгиланишлар, халқимиз томонидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, шунингдек Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида уюштирилган мазкур саёҳат адибларга янги асарлар битиш учун ижодий имконият яратади.

Шунингдек сафар давомида маънавият масканларида китобхонлар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

                                                                                     Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА
ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Янги китоб Янги китоб
ИЖОДГА БАХШИДА УМР ИЖОДГА БАХШИДА УМР