"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДЎСТЛАР КЛУБИ ТАДБИРЛАРИ

Ўқилди: 228


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан АТ Халқ банки “Дўстлар клуби” ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Асака, Олтинкўл, Андижон, Бўз туманларида  пахтакорлар ва ҳашарчилар ҳузурида ижодий учрашувлар, маънавий тадбирлар бўлиб ўтди.


Учрашувларда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, ижодкорлар Хуршида, Ҳабиб Сиддиқ, Замира Рўзиева, акционерлик-тижорат Халқ банкининг вилоят филиали бошлиғи  ўринбосари Абдуқаҳҳор Ғозиевлар сўзга чиқдилар. Ватан ва мустақилликни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Куй-қўшиқлар рақсларга уланди.

Санобар Исақова, Оқибат Жабборова, Шаҳноза Мўминова, Садона Қурбонова, Озода Тўхтасинова, Ҳошимжон Холмирзаев, Рустам Эргашев, Қаноат Тешабоева каби ўнлаб илғор теримчиларга эсдалик совғалари, китоблар тақдим этилди.

         Бундай учрашувлар ва маданий тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

  *   *   *

 


АТ Халқ банкининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўстлар клуби” томонидан ижодий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистонда яшаб ижод қилаётган адиблар, шоирлар ва АТ Халқ банки ходимлари Нукус шаҳри, Хўжайли ва Шуманай туманларида пахтакорлар ҳузурида ва меҳнат жамоаларида адабий кечалар ўтказишди.

Қорақалпоғистон халқ шоири Халила Давлатназаров, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Алланазар Абдиев, шоирлар Жуманияз Ўтаниязов, Ҳайитбой Абдусодиқов, ёзувчи Маҳмуджон Абдуллаев фаол иштирок этди.

Учрашувларда АТ Халқ банкининг шаҳар ва туман бўлимлари раислари, ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ