"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

 ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ўқилди: 98

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 3 август куни республика ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувида    АТ Халк банки  билан Ўзбекистон Ёзувчилар “Дўстлар клуби”ни ташкил этиш ҳақида сўз юритилиб, Халқ банкига Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини  ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда адибларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш вазифаси юклатилган эди. Шунга биноан вилоятлардаги Халқ банки бўлимлари билан   Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмалари ўртасида ҳам ҳамкорлик  ўрнатилди.

Яқинда Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими ва Халқ банки вилоят бўлими ҳамкорлигида Қарши тумани далаларида пахта тераётган банк ходимлари билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашувни Халқ банки вилоят бўлими бошлиғининг ўринбосари Сардар Ҳасанов очди. Шоирлар Ўроз Ҳайдар, Али Ниёз ва Нилуфар Умарова теримчи ҳашарчиларга ўз ижодидан шеърий намуналар ўқиб беришди. Тадбир сўнгида энг илғор теримчиларга Халқ банки вилоят бўлимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

–Бугунги кунда Халқ банки вилоят бўлимлари билан ижодий алоқалар ўрнатилиб, турли адабий кечалар, давра суҳбатлари ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Бугунги тадбир ана шу режанинг бошланишидир. Пахта – миллий бойлигимиз. Саноат тармоғини тараққий этишида муҳим роль ўйнайди. Ҳашарчилар билан бўлган учрашувда уларга руҳан мададкор бўлганимиздан бахтиёрмиз, – дейди Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар. – Бундай учрашувларни доимо ташкиллаштириб борамиз.

Ўша куни бошқа туманларда ҳам ижодий учрашувлар ўтказилди.

 

                                                                                                           Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА
ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Янги китоб Янги китоб
ИЖОДГА БАХШИДА УМР ИЖОДГА БАХШИДА УМР
© 1594 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
“Ижод” жамоат фонди.