"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Янги китоб

Ўқилди: 370

Бугунги тезкор замонда одамлар қисқа фурсатда кўп ишларни бажаришга уринадилар. Замондан орқада қолиб бўлмайди. Зиёлилар, айниқса ижод аҳли учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Адабиёт эса бу жабҳанинг туғбардори бўлиши даркор. Ижод аҳли давр талабларига ҳамиша имкони қадар муносабат билдириб келганлар. Шу маънода қисқа ҳикоялар ёзишга уриндик. Қолаверса, жаҳон адабиётида қисқа ҳикоялар ёзиш тажрибаси бор. Э.Хеменгуэй, О.Генриларнинг бир-икки жумлалик ҳикояларини эслайлик. Дунё адабиётида драббл (инглизчада – қисм, парча) дея аталувчи ҳикоялар ёзиш ривожланмоқда. Тўғри-да, бир қаторли шеърлар бўлганда нега бир-икки гапдан иборат ҳикоялар бўлмаслиги керак. Ёки игнабарг шеърлар бўлганда, япроқ ҳикоялар бўлиши керак-да. Асли ҳикоянинг моҳияти бир жумлада зуҳр этадику. “Ҳар қандай асар, одатда бир сўз учун ёки бир сатр, бир фикр учун ёзилади” деганди устоз Талъат Солиҳов. Бизнинг япроқ ҳикояларимиз ҳам шу йўлдаги изланишлар ҳосиласидир.
Ушбу Мўъжаз ҳикоялар муаллифнинг ҳаётий кузатувларидан хулоса, фалсафий мушоҳадалари асосида ёзилган. Фикрларни ихчам тарзда берувчи бу япроқ ҳикоялар ўқувчиларни ҳаётга теранроқ қарашга, кузатувчан бўлишга ундайди дея умид қиламиз.

 

Адҳамбек АЛИМБЕКОВ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

ДЎСТЛИК ДАРАХТИ ДЎСТЛИК ДАРАХТИ
“МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”          “МИНГТЕПАНИНГ МИНГ БИРИНЧИ ТЕПАСИ”         
ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ ДИЛЛАРДА БАРҲАЁТ МУҲАММАД ЮСУФ
КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА