"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ

Ўқилди: 338

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ва маданият масканларида она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллик санаси  кенг  миқёсида нишонланмоқда.

Республика Болалар кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда шоирлар, адабиётшунос ва тилшунос олимлар, устоз-мураббийлар, ўқувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Раҳматилла Баракаев, Рустам Мусурмон, Муҳиддин Абдусамад ва бошқа ижодкорлар  юртимизда китоб нашри, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар,  тил ҳақидаги қонуннинг аҳамияти, она тилининг ривожланиш омиллари, тил бойлигини сақлаш, муомала ва сўзлашиш одоби ҳақида гапирдилар. Она тилига бағишланган шеърларини ўқидилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази, Юнусобод тумани 61-мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, мумтоз шоирлар шеърлари ва ҳикматли сўзлари асосида тайёрланган мушоира ва саҳна кўринишлари  барчага манзур бўлди.

                                                    *   *   *

Тошкент Молия, Тўқимачилик ва енгил саноат институтлари, Иқтисодиёт университети, Тиббиёт академияси, Юнусобод туманидаги Чинобад сиҳатгоҳи ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам тил байрамига бағишланган ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зулфия Мўминова, Сирожиддин Рауф, Мунаввара Усмонова, Азизбек Турдиев  ва бошқа ижодкорлар фаол иштирок этдилар.

Бундай тадбирлар барча вилоятларда давом этмоқда.

                                                                                    Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ