"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА

Ўқилди: 172

Юртимиз бойлиги саналган пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш барчамизнинг бурчимиздир. Мурожаатга лаббай деб жавоб берган республикамиз қалам аҳли, таниқли санъаткорлар бугун вилоятларга пахта далаларига ҳашарга чиқишди. Оқдарё туманидаги “Пахтаобод” маҳалласи фуқаролари ва уюшмаган ёшлар Самарқанд қишлоқ хўжалик институти тасарруфидаги тажриба участкасида янги пахта навлари етиштирилган  далаларда меҳнат қилиб, юртимизнинг пахта хирмони юксалишига ўз ҳисаларини қўшмоқда.
Шу йилнинг 18 – октябрь Самарқанд шаҳри куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси Қўзибой Мамараимов, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими масъул котиби Тошпўлат Тугалов теримчи-ҳашарчилар орасида бўлишиб, йил давомида пахтакорларимиз қилган меҳнат самараси, етиштирилган ҳосилнинг эл-юрт тараққиёти ва фаровон ҳаётимизда пахтанинг аҳамияти, Самарқанд шаҳри тарихи ва самарқандликларнинг шижоати ҳақида сўз юритишди. Мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, мурод-мақсадларимиз руёби шижоатли  меҳнат, Ватанга муҳаббат ва олижаноб халқимиз анъаналари ва қадриятлари ҳақида гапириб беришди. Ҳашарчиларга маънавий мадад беришга келган таниқли ёзувчи Муҳаммад Али, шоир Тошпўлат Ўрхун янги шеърларидан ўқиб берди.

                                        Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Звезда Востока” журналининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири Александр ФАЙНБЕРГ, Ўзбекистон халқ шоири
СИРОЖИДДИН САЙЙИД  (1958) СИРОЖИДДИН САЙЙИД (1958)
САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ САМАРҚАНДДА КЎЧМА ЙИҒИЛИШ