"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АДАБИЙ КЕЧА

Ўқилди: 71

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича шу йил 16 ноябрда Бухоро давлат университетида  “Адабиёт кунлари” доирасида таниқли шоир Ғулом Шомурод таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар, адабий жамоатчилик вакиллари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Нуроний     жамғармаси вилоят бўлми раҳбари Фармон Аминов очиб, бугунги кунда вилоятларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари мавзусидаги бадиий асарларни марказий матбуот саҳифаларида ёритиш вилоятларда яшаб ижод қилаётган қалам аҳлининг зиммасидаги муҳим вазифалардан бири экани масаласига тўхталиб ўтди. Ғулом Шомурод ана шундай фаол ижодкорлардан биридир.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол, таниқли ёзувчи Орзуқул Эргаш, адабиётшунос олим Ғайрат Муродов ва бошқа ижодкорлар мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг Бухоро вилояти мисолидаги ютуқлари, ушбу жараёнда ижод аҳлининг иштироки, шунингдек Ғулом Шомуроднинг янги шеърлар тўплами, насрий ва публицистик асарларининг бадиий хусусиятлари ҳақида сўзладилар.

Таниқли адиблар ёшларнинг адабий жараёндаги янгиликлар, китобхонлик ва китоб мутолаасини ривожлантириш масалаларига оид саволларга жавоб бердилар.

 Ватан ва мустақиллик мавзусида шоирлар ўқиган янги шеърлар, санъаткорлар ижро этган куй-қушиқлар тадбир иштирокчилари кўнглига завқ бағишлади.

                                          Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ