"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Қибрай туманида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўқилди: 54

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган танловда Бўка, Зангиота, Оҳангарон, Қибрай, Қуйи Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан 6 оила “Биз китобхон оиламиз”, “Биз севган китоб”, “Бадиий ва маънавий саводхонлик” шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда китоб мутолааси билан шуғулланишига замин яратиш ва чекка ҳудудлардаги оилаларда китобхонликка қизиқишни оширишга қаратилган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 70 га яқин ёш оила иштирок этди.

Танловнинг барча шартида юқори натижа қайд этган Оҳангарон туманидан Шуҳрат Сувоновлар оиласи ғолиб, деб топилди.

– Китобнинг қадр-қимматини яхши биладиган, унинг фарзандлар тарбиясидаги аҳамиятини тушунадиган ота-оналар сафи йил сайин кенгаймоқда, – дейди Ш.Сувонов. – Болаларнинг мутолаа ва ахборот олиш маданиятини юксалтириш мақсадида хонадонимизда оилавий кутубхона ташкил этганмиз. Бу фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, юксак салоҳиятли ва мустақил фикрлайдиган инсонлар бўлиб улғайишига хизмат қилади. Бунда давлатимиз томонидан китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга доир тарғибот ишлари тизимли ва самарали ташкил этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎзА
Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ