"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЮРТГА БАХШИДА БОЙЛИК

Ўқилди: 57

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таниқли шоир ва таржимон  Раззоқ Абдурашид таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан шоирнинг “Йўлдан топганларим” номли янги шеърлар ва таржималар китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар, адабий жамоатчилик вакиллари ва ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, адабиётимизнинг катта авлод вакилларининг ибратли фаолияти, уларнинг шогирдларига, айниқса ёшларга кўрсатган ғамхўрлик ва эътиборлари  ижодкорлар учун ҳамиша сабоқ бўлиб келаётгани, айниқса, бугунги кунда бадиий ижодда устоз-шогирдлик анъаналарига давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор қаратилаётгани, ўзининг табаррук ёшини ҳамкасб дўстлари ва навқирон издошлари даврасида нишонлаётган Раззоқ Абдурашид ана шундай тажрибали ва пири бадавлат шоирларимиздан бири экани ҳақида сўзлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир Мирзо Кенжабек, академик Эркин Қосимов, таниқли шоирлар Икром Отамурод, Фарид Усмон, Исмоил Маҳмуд, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ва бошқа ижодкорлар Раззоқ Абдурашиднинг “Йўлдан топганларим” китобидаги шеърларнинг мазмун-мундарижаси, жанр хилма-хиллиги, бадиий тимсоллари, бетакрор оҳанглари, ҳикматли иборалари ва халқона тили, шунингдек маллифнинг бадиий таржимада борасида сўз танлашдаги маҳорати ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

“Йўлдан топганларим” иборасида рамзий маънода сўз устида узоқ йиллар ишлаган ва изланган шоирнинг ҳаёт ва ижод йўлидан топган асарлари, шеърлари, ҳайрат ва ҳаяжонлари, ҳикматли иборалари, бадиий бойликлари ва хазинаси назарда тутилиб, шоир ана шу топганларини бир китоб шаклида тўплаб, умрининг қутлуғ палласида она юртига ва китобхонларга ҳадя этгани эътироф этилди. Айниқса шоирнинг жаҳон шеърияти намояндалари ижодидан ўгирган бетакрор оҳанглардаги шеърлари  ўқувчилар юрагидан жой олгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда шоирнинг янги шеърларидан намуналар ўқилди.

                                    Рустам МУСУРМОН

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ