"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ

Ўқилди: 77

Гул, ғунчалар ром айлаган,
Ичинда булбул сайраган,
Қуёшнинг нури уйнаган,
Ёруғ дунё керак менга, –

дея эл-юртнинг бугунгидай бахтиёр кунларни қумсаган Бердақ шоирнинг орзу-армонлари мустақиллик замонларида ушалди.
Қорақалпоқ халқининг улуғ шоири Бердақ таваллудининг 190 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистондаги овуллар, умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида адабиёт байрами доирасида бир ой давомида ўтказилган учрашувлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар ва давра суҳбатлари Нукус шаҳрида Бердақ номидаги давлат академик мусиқали драма театрида тантанали маросим билан якунланди.
Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Жуқорғи Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг ушбу қутлуғ сана муносабати билан қорақалпоқ халқига, қорақалпоқ адабиёти мухлислари ва китобхонларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Сунгра шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар тингланди.
– Бердақ шеърлари ҳар бир қорақалпоқ хонадонида севиб ўқилади. Ушбу асарлардаги фалсафий фикрлар, ҳикматлар ва халқона оҳанглар бизнинг руҳимизга теран сингиб кетган, – дейди Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, фалсафа фанлари доктори Жуманазар Бозорбоев ўз маърузасида. Шоирнинг ҳикматли сўзлари юртимизни обод қилишда бизга ҳар доим мададкордир.
Ҳақиқатан, Бердақ номи нафақат Қорақалпоғистонда, балки бутун Ўзбекистонда, шунингдек қардош халқларда ҳурматли ва муътабар номга айланган. Тошкент шаҳрида марказий кўчалардан бирига Бердах номи берилган ва шоирнинг бюсти ўрнатилган. Ўзбек шоирлари унинг шеърларини таржима қилганлар, бир неча бор танланган асарлари, китоблари нашр этилган. Қорақалпоқ давлат университети, қорақалпоқ давлат академик мусиқали драма театри шоир номи билан аталади. Нукусдаги Бердақ музейи энг кўркам биноларнинг биридир.
Шоирнинг ҳаёти ва ижоди адабиётшунос ва тарихшунос олимлар томонидан доимий равишда ўрганилади ва тарғиб этилади. Унинг ижодини илмий ўрганиш бўйича изланишлар ҳамон давом этмоқда, асарларининг бир жилдлиги ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр этилмоқда.
Тадбир сўнгида драматург Қ. Матмуратов қаламига мансуб, Ўзбекистон ва Қорақалпоқстан хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Қ. Заретдинов кўй басталаган, театр бош режиссери, Қорақалпоқистонга хизмат кўрсатган санъат арбоби Б. Ўтебаев саҳналаштирган «Бердақ» номли мусиқали драма намойиш этилди.

 

Кенгесбой Каримов,
Қорақалпоғистон халқ шоири

(Маълумот учун: Р. Мусурмон тарж қилди.)

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ