"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ

Ўқилди: 1 571

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Исажон Султон Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган “Open Eurasia—2017” номли нуфузли халқаро танловининг совринли мукофоти ғолиб бўлди. Адибнинг “Ҳазрати Хизр изидан” номли асари танловнинг “Кичик насрий асар” йўналиши бўйича юқори ўринлардан бирига лойиқ топилди. Танлов ташкилотчиларнинг қарорига кўра мазкур ижодий мусобақанинг барча ғолибларининг китоблари Европада нашр этилади. Жорий йилда 37 мамлакатдан 1100 муаллифнинг асарлари “Open Eurasia—2017” танловига тақдим этилган. Танлов “Open Eurasia lterature festival & Book Forum” деб аталган VI халқаро адабиёт фестивали доирасида бўлиб ўтди.
Исажон Султон 1967 йилда туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. “Муножот”, “Ойдинбулоқ”, “Боқий дарбадар”, “Озод”, “Боғи Эрам” номли китоблари чоп этилган. Асарлари инглиз, немис, рус ва турк тилларига таржима қилинган ҳамда АҚШ, Россия, Туркия ва Молдова адабий нашрларида чоп этилган. Жавоҳарлаъл Неру, Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата, Дино Буццати, Умар Сайфиддин асарларини ўзбек тилига ўгирди. “Озод” романи учун муаллиф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” республика танлови ғолиби бўлди. Бир қанча ҳикоялари халқаро танловларда совринли ўринларга лойиқ кўрилган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.
Мамлакатимизда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кенг миқёсда амалга оширилаётган бугунги кунда Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан” номли асари мисолида замонавий ўзбек адабиётининг халқаро миқёсда эътироф этилиши барча юртдошларимизни қувонтиради. Исажон Султонни ушбу ижодий муваффақият билан муборабод этамиз.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ