"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ

Ўқилди: 87

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан АТ Халқ банки дўстлик клуби ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги таълим муассасалари, маҳаллаларда Ватанимиз Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Унда ёзувчилар, шоирлар, устоз-мураббийлар, ўқувчи ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда Халқ банки ходимлари иштирок этдилар.
Тумандаги 44-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирни Китоб тумани ҳокими ўринбосари Ойбек Шаропов очиб, Президентимизнинг мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 августда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар нафақат ижодкор зиёлиларга, балки ижтимоий-иқтисодий соҳа вакилларига ҳам катта масъулият юклаши, зотан миллий маданиятимиз ва адабиётимиз ривожи она юртимиз буюк келажагининг маънавий асоси экани, бугун ижод аҳли билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар эртага улкан самаралар беражагини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, янги китобларни тарғиб қилиш бўйича ижодий ташкилотлар ҳамда дўстлар клуби ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар,“Ижод” жамоат фонди томонидан нашр этилаётган китобларнинг таълим муассасаларига бепул тарқатилаётгани, юртдошларимиз, меҳнат жамоаларида таниқли адиблар билан учрашувлар, тўй-маъракаларни тартибга солиш, миллий қадриятларимизни асраб авайлаш, ота-боболаримиздан мерос бўлган урф-одаларимизни элга тарғиб қилиш мавзусида давра суҳбатлари ўтказилаётгани ҳақида сўзлади.
Мактабгача таълим вазирлигининг Китоб тумани бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор Раҳимов, Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси масъул котиби Ўроз Ҳайдар, ёзувчилар Жаббор Халил, Али Ниёз, Лола Ўроқова, Салоҳиддин Исомиддинов ва бошқа ижодкорлар Конституциямиз озодлигимиз, ҳуқуқ ва бурчларимизни кафолатловчи асосий ҳужжат экани, Конституциямизда мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили мақоми белгилаб қўйилгани, сўз ва ижод эркинлиги ҳуқуқининг ҳаётга жорий этилиши қалам аҳли

имкониятлари ва истеъдодини рўёбга чиқараётгани ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бугун давлатимиз раҳбарининг ижодкор зиёлиларни ҳар томонлама қўллаб-қуввватлаш борасидаги қарорлари маънавий ислоҳотларнинг рўёби бўлаётганини айтиб ўтдилар.
Самимий дил изҳорларига шоирларнинг Ватан ва мустақилликни тараннум этувчи шеърлари, хонандаларнинг қўшиқлари уланди.
Тадбирда тумандаги таълим муассасаларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди томонидан нашр этилган мингга яқин китоблар ҳадя этилди.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти қошидаги 3-сонли академик лицей ва Китоб туманидаги Хўжаилмкони Маҳалла фуқоролар йиғинида ҳам китобхонлик тадбирлари бўлиб ўтди.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ ЎЗБЕК АДИБИ ХАЛҚАРО МУКОФОТ СОВРИНДОРИ
ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ ШОИРНИНГ ҚУТЛУҒ ТЎЙИ
ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ ХОНДАЙЛИҚ ҲАНГОМАЛАРИ