"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Худойберди Тўхтабоев

Ўқилди: 248

Худойберди Тўхтабоев 1933 йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилди. ТошДУ филология факултетининг логика-психология бўлимига ўқишга киради. «Тошкент ҳақиқати», «Қизил Ўзбекистон» рўзномаларида, «Гулистон», «Гулхан», «Шарқ юлдузи», «Ёш куч» ойномаларида, «Камалак» нашриётида ишлади, «Олтин мерос» республика жамғармасига раҳбарлик қидди. Адиб ижодининг дастлабки давриданоқ ҳажвга, кулгига мойил ҳикоя тўпламларини, қисса ва романларини яратди. Унинг биринчи ҳикоялар тўплами «Шошқалоқ» 1961 йилда эълон қилинди. Худойберди Тўхтабоев Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчисидир.

Сайт бўлими: Ўзбек адиблари

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар