"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ”

Ўқилди: 507

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5135-сон Фармойиши талаблари асосида 8 январ куни соат 15.00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида “Ватан ҳимоячилар куни” га бағишлаб мавзусида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда эл ардоғидаги таниқли ижодкорлар, устоз шоир ёзувчилар, уюшма аъзолари Тошкент Ахборот технологиялари университети махсус факулътети курсантлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари ва Зулфияхоним қизлари ҳамда “Онажонимшеърият” тўгараги аъзолари иштирок этдилар. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, адабий маслаҳатчи тадбирни Мунаввара Усмонова олиб борди. Байрам тадбирида Ҳарбий қисм камандарининг ҳарбий ватанпарварлик, маънавий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари подполковник Собиров Зокиржон Напасович, майор Исаков Акмалжон Акрамович, майор Зафар Мамаширонов Собировичлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, таржимон Мирпўлат Мирзо, Қуролли кучлар фахрийси, шоир Искандар Раҳмон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Рустам Мусурмон, шоира Фароғат Худойқулова, шоир Зикрилла Неъмат, шоира Ойгул Убайдулла қизи ва истеъдодли ёш ижодкор аскарлар ҳам ўз ижод намуналаридан ўқидилар.Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодга боғча ёшидан зарурий ҳаётий билим, кўникма, мустаҳкам ирода хусусан юксак маънавий-ахлоқий, жанговар рух ва чин Ватанпарварлик фазилатларини мустаҳкамлаш, борасида ҳам  ёшларга сўзлаб берилди. 
Ҳар бир ўзбек ижодкорининг қаламидан томаётган ҳар бир сўз, ҳар бир жумла Ватан ҳимоячиларнинг, тинчлигимиз посбонларининг кучига куч, шижоатига шижоат қўшишига умид қиламиз — деди шоира Мунаввара Усмонова.

                                   Мунира РАМАЗОНОВА

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

Юрагимга яқин бу ер – азиз хилватгоҳ Юрагимга яқин бу ер – азиз хилватгоҳ
Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди