"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Ўқилди: 477

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан АТ Халқ банки дўстлик клуби ҳамкорлигида таълим муассасалари, маҳаллаларда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири “Ватан мудофааси муқаддас бурч” мавзусида Халқ банки мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарлари таниқли шоирлар, уюшма муассислигидаги адабий нашрлар вакиллари ҳамда Халқ банки ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Ғулом Полвонов кириш сўзи билан очиб, ушбу адабий тадбир давлатимиз раҳбари томонидан адабиётимиз ривожига юксак эътибор кўрсатилаётган ҳамда Ватан ҳимоячилари айёми арафасида бўлиб ўтаётгани муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон халқ шоирлари Сирожиддин Саййид ва Иқбол Мирзо муҳтарам Президентимизнинг яқинда “Адиблар хиёбони”га ташриф буюргани, у ерда ёзувчилар билан суҳбатлашгани, Юртбошимизнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибидаги мажлисида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда ёшлар тарбиясида адабиёт ва санъатнинг аҳамияти, жамиятда китобхонликни тарғиб этишда янги усул ва услублардан фойдаланиш масалалари ҳақида сўзладилар.

Таниқли шоирлар Ғайрат Мажид, Рустам Мусурмон, Мунаввара Усмонова Ватан ҳимоячилари, Ватан ва мустақиллик мавзусидаги янги шеърларини ўқидилар.

Самимий дил изҳорларига шоирларнинг  тараннум этувчи шеърлари, хонандаларнинг қўшиқлари уланди.
Тадбирда шоирлар ўзларининг янги китобларини ҳадя этдилар.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар