"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА

Ўқилди: 248


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудидаги Адиблар хиёбонида барпо этилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биносида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан “Навосиз улуснинг навобахши бўл…” мавзусида мушоира бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, уюшма муассислигидаги адабий нашрлар ходимлари ҳамда ёш ижодкорлар қатнашдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, Президентимизнинг ўтган йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори бўйича амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, мамлакатимизда миллий адабиётни ривожлатириш, бадиий ижодни қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликликлар ҳақида сўзлади. Буюк бобомизнинг муборак номи билан аталган боғда барпо этилган Адиблар хиёбони марказидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биносида ўтказилаётган илк адабий тадбирнинг навоийхонликка бағишланганида ўзига хос рамзий маъноси борлигини таъкидлади. Зотан улуғ бобомиз яратган адабиёт гулшанининг гуллаб яшнаши аввалам бор маданий меросимизга эҳтиромдан, миллий адабиётга эътибордан бошланади. Алишер Навоий бобомизнинг авлодлари томонидан бунёд этилган Адиблар хиёбони ва Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси ҳам ул муборак зотнинг адабиёт деб аталган абадий мулкига кўрсатилган эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

Эркин Самандар, Абдулла Шер, Шарифа Салимова, Турсун Али, Ашурали Боймурод, Ғайрат Мажид, Нодир Жонузоқ, Зулфия Мўминова, Янгибой Қўчқоров, Зикрилла Неъмат ва бошқа ижодкорлар Алишер Навоийга бағишланган шеърларини ўқидилар.

Хушовоз хонанда Муҳиддин Одилов ижро этган Навоий ғазалларига басталанган ашулалар тадбир иштирокчилари кўнглига завқ бағишлади.

                                           Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

МИРПЎЛАТ МИРЗО МИРПЎЛАТ МИРЗО
НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА НАВОИЙ БОҒИДАГИ МУШОИРА
БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС БОЙЧЕЧАК – БАҲОР ҚЎШИҒИ ЭМАС
Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш Уйғониш, уйғониш буюк уйғониш