"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Севги, меҳнат билан гўзалдир ҳаёт…”

Ўқилди: 516

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳамда вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида таниқли шоир ва журналист Тошпўлат Ҳамид таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий-маърифий хотира кечасига ана шу ўлмас сатрлар сарлавҳа бўлди.
Вилоят маънавият-маърифат кенгаши чора-тадбирлар дастури асосида воҳадаги олий ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида, шунингдек, умумтаълим мактабларида кенг миқёсда ўтказилаётган тадбирларнинг бу галгисида вилоятда яшаб ижод қилаётган шоир-ёзувчилар, адибнинг яқинлари, Бухоро шаҳридаги адиб истиқомат қилган Фурқат маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, мактаб педагогик жамоаси, ўқувчи-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда шоир ҳаётива ижод йўлига оид ибратли саҳифалар ёритилди. Шеърий меросига хос бадиий маҳорат жилолари – инсон иродаси ва матонати тараннуми, меҳнат ва муҳаббат пафоси билан суғорилган шеърлари таҳлили мисолида очиб берилди. Айниқса, ўтган асрнинг 60-йилларида адиб асос солган “Нилуфар” адабий тўгарагининг вилоятда ижодий анъаналар шаклланишида пойдевор бўлиб хизмат қилганлиги, шоирга хос бағрикенглик, шогирдпарварлик фазилатлари ёш авлод учун чинакам ибрат эканлиги таъкидланди.
Адибни яқиндан билган, ҳамнафасликда ижод қилган шоир ва журналист Тошпўлат Аҳмад, адибнинг келини Зуҳро Каримоваларнинг ёдномалари, мактаб тил ва адабиёт ўқитувчилари томонидан ўқувчилар иштирокида тайёрланган адабий-мусиқий дастур, шеър ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари тақдимоти хотира кечасига йиғилганларда илиқ таассурот уйғотди.
Анжуман давомида шоир асарлари ва адиб ҳаётининг энг муҳим лавҳалари акс этган фотосуратлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди