"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАМОҲАНГ КЎНГИЛЛАР ИЛҲОМИ

Ўқилди: 555

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоқ адабиёти кенгашининг 2017 йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши ҳамда 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилингани муносабати билан ўзбек ва қозоқ шоирлари иштирокида «Ҳамоҳанг кўнгиллар илҳоми» мавзусида қардошлик мушоираси бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, таржимонлар, олимлар, журналистлар, маданият ва жамоат арбоблари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қозоқ адабиёти кенгаши раиси Маҳкамбой Умаров очиб, ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлигининг томирлари она заминга теран илдиз отиб, жуда қадим замонларга бориб тақалиши, болалигида туркий улус деб аталган бир онанинг сутини эмиб улғайган ушбу икки халқни эт билан тирноқдай бир-биридан ажратиб бўлмаслиги, туркий тилнинг икки шевасида қалам тебратган Ғафур Ғулом ва Собит Муқон, Ойбек ва Мухтор Авезов каби адибларнинг ижодий ҳамкорлиги, жонажон дўсту биродарлиги ёш авлод учун ибрат намунаси экани ҳақида сўзлади.
Адабиётшунос Ергаш Абдувалитов, «Нурли жўл» газетаси мухбири Қуттибой Башаров, журналист Турсунали Аҳметов ўтган йили мамлакатимиздаги марказий газета-журналлар ва нашриётларда қозоқ тилида эълон қилинган китоблар, шеърий ва насрий асарлар, қозоқ адибларининг ўзбек тилида, ўзбек ижодкорларининг қозоқ тилида нашр этилган ижод намуналари ҳамда ўзбек-қозоқ адабий алоқалари ривожи ҳақида маъруза қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги қозоқ маданияти маркази раиси Серик Усенов, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси Мурсалнаби Туёқбоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси халқаро адабий алоқалар ва бадиий таржима кенгаши масъул котиби Адҳамбек Алимбеков ва бошқа ижодкорлар ўтган йили Алишер Навойининг «Маҳбубул қулуб» асаридан боблар ва ғазаллардан намуналар, Одил Ёқубовнинг «Йўқолган юлдуз», Эркин Маликнинг «Шайтоннинг чатоқлари», Тоҳир Маликнинг «Эркин» бошқа асарларнинг қозоқ тилига таржима қилингани, 150дан ортиқ шоирларнинг шеърлари жамланган «Ўзбекистондаги қозоқ шоирларининг антологияси», Маҳкамбой Умаровнинг «Ой остидаги айланайлар» номли болаларга бағишланган шеърий тўплами, Бўрон Қидировнинг «Замон» романи қозоқ тилида чоп этилгани, қозоқ адиби Раҳимжон Ўтарбоевнинг «Мен сизни сотмаганман», «Султон Бейбарс» ва «Актриса» номли драматик асарлари, Собит Дўсановнинг «Қашқир улиган тун» романи, Қосимхон Бегмановнинг «Соғинч» номли шеърлар тўплами ўзбек тилига ўгирилгани ҳақида гапирдилар.
Тадбирда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида етти тилда таълим берилиши, шулардан 394 таси қозоқ тилида таълим беришга ихтисослашган мактаблари экани, уларга қозоқ тилидаги бадиий асарларни етказиб бериш муоммолари, шунингдек, қозоқ миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилувчи Навоий, Бухоро, Жиззах вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида қозоқ ва ўзбек шоирларининг қапрдошлик мушоиралари, адабий кечалар ташкил этиш масалалари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Тадбир ўзбек ва қозоқ шоирлари иштирокидаги мушоирага уланди.

* * *

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий публицистика, Болалар ва ўсмирлар адабиёти, Русийзабон адабиёт кенгашларининг ҳам 2017 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишлари ҳам бўлиб ўтди.

Ахборот хихмати

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Туркийтилли ёшлар мушоираси Туркийтилли ёшлар мушоираси
Аъзолик гувоҳномалари топширилди Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
«Маънавият соати» – ҳаёт дарси «Маънавият соати» – ҳаёт дарси