"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МУҲАББАТ ФАСЛИ

Ўқилди: 590

Адиблар хиёбонида барпо этилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биносида 8 март – халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Салом, баҳор! Салом, Муҳаббат!” мавзусида мушоира бўлиб ўтди. Унда шоирлар, ёзувчилар, жамоатчилик вакиллари ва ёш ижодкорлар иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али очиб, бадиий адабиёт, сўз санъати пайдо бўлгандан буён ижодкорларга илҳом бераётган бош мавзу аёл ва унга муҳаббат изҳори эканини таъкидлади.
Дарҳақиқат, Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”си, Атоий, Лутфий, Навоий ғазалларидан тортиб, замонавий шоирларнинг шеърларигача — барча асарларда аёл, она мадҳ этилади. Бугун ҳам ушбу мўътабар мавзу авж пардаларда куйланмоқда. Юртимиз ижтимоий ҳаётида аёлларни қадрлашга, оналарни эъзозлашга, қизларимизга оталарча ғамхўрлик қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Миллий адабиётимиз ривожида ижодкор аёлларимизнинг ҳам хизмати катта. Шоиралари, адибалари кўп бўлган адабиёт бой адабиёт бўлади, унга бутун дунё ҳавас билан қарайди. Ўзбек адабиёти ана шундай бой адабиётдир. Атоқли шоираларимиз, ёзувчи аёлларимиз, айниқса Зулфия опанинг издошлари бўлган ёш ижодкор қизларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Тадбирда ана шундай фикрлар баён этилди.
Гулчеҳра Жўраева, Олмос Аҳмедова, Зулфия Мўминова, Кавсар Турдиева, Мунаввара Усмонова ва бошқа адибалар мамлакатимизда хотин-қизларга, аёлларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик изҳор этдилар.
Ижтимоий ҳаётда аёлнинг ўрни нақадар муҳим экани ҳақидаги суҳбат мушоирага уланди. Баҳор – ёшлик ва муҳаббат фасли. Бу гўзал фаслдаги илк байрам хотин қизлар айёми эканида теран рамзий маъно бор. Аёлга муҳаббат ҳаёт каби абадийдир.
Ўзбекистон халқ шоирлари Омон Матжон, Анвар Обиджон, Усмон Азим, Маҳмуд Тоир, таниқли шоирлар Ҳайдар Муҳаммад, Нуриддин Аминжон ва бошқа ижодкорлар баҳор ва муҳаббат мавзусидаги янги шеърларидан ўқидилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди томонидан фаол ижодкор аёлларга совғалар улашилди, гулдасталар берилди.

М. Равшан

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

Туркийтилли ёшлар мушоираси Туркийтилли ёшлар мушоираси
Аъзолик гувоҳномалари топширилди Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
«Маънавият соати» – ҳаёт дарси «Маънавият соати» – ҳаёт дарси