"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ВАТАН МАДҲИ

Ўқилди: 654

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида шоир, таржимон ва публицист Ҳумоюннинг “Қуёш ҳузурига йўл олган карвон” номли эссе ва очерклар китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирга пухта тайёргарлик кўрган Академия тингловчилари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ўзига хос қиёфаси, бу ҳудудлардаги тарихий обидалар, мустақиллик йилларида қад ростлаган иншоотлар ҳақидаги эсселардан олган таассуротлари, фикр-мулоҳазаларини  ўртоқлашдилар.

Китобда тарихий манбалардан самарали фойдаланилгани, юртимизнинг буюк тарихи ва улуғ алломалар мадҳи, Ватан ҳақидаги шеърлар ҳақида филология фанлари номзоди Адҳамбек Алимбеков, шоира Адиба Умирова ва бошқалар ўз фикрларини билдиришди.

– Ушбу китоб бугун давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётган ички туризмни ривожлантиришга муносиб хизмат қилади, – деди тақдимотда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдулазиз Аккулов. – Китобдаги ҳар бир боб ўзига хос, қизиқарли бўлиб, юртимиз сайёҳлик салоҳиятининг муҳим қирраларини акс эттирган. Китобни ўқиган китобхон мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилгандай бўлади.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Туркийтилли ёшлар мушоираси Туркийтилли ёшлар мушоираси
Аъзолик гувоҳномалари топширилди Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
«Маънавият соати» – ҳаёт дарси «Маънавият соати» – ҳаёт дарси