"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ХАЛҚ ҚАЛБИГА ҚУЛОҚ ТУТИБ…

Ўқилди: 122

   28 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси тадбирлар залида Президентимиз асарлари моҳиятини ўқувчи ва талабаларга етказиш мақсадида “Халқ қалбига қулоқ тутиб” мавзуида Ўзбекистон Давлат консерваторияси ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалари ва лицейи ўқувчилари, ижодий тўгарак иштирокчиларининг Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Аслида ҳам Ватан ва эл фаровонлиги ҳақида сўз кетганда, уни мадҳ этишни ардоқли ижодкорларимизнинг дил сўзларисиз тасаввур қилиш анчайин мушкул. Хусусан, ёшлар қалбида ватанпарварлик, уларнинг давлат миқёсидаги ислоҳотларга бўлган қизиқишини ошириш, келажак эгаларини азму шижоатга ундаш ижодкорлар зиммасига ҳам масъулият юклайди.
Эзгу ислоҳотлар ва халқ фаровонлиги йўлида йўлбошчи бўлиб келаётган Президентимизнинг асарлари орқали ёшлар ҳар бир омонлик кунлар ортида қанчадан-қанча машаққат ётганини англаб бориши лозим. Ташкил этилган тадбирда устоз Маҳмуд Тоир Президентимизнинг ҳар бир асарида юртимиздаги ўзгаришлар режаси ва ижроси ҳақида айтилганини таъкидлаш билан бирга, ўз ижоди ва ҳаётий тажрибалари орқали ёшларни шукроналикка ундаб, она Ватанни беминнат севиш кераклигини айтди.

Шу ўринда Президентимизнинг китоб ва китобхонликни тарғиб этиш борасидаги эзгу ишлари ёшларимизга илм олиш учун нақадар кенг имконият эканлиги уқдирилди.
Тадбирдан завқ олган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга суюкли шоиридан қониқарли жавобларни олишди. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида самимий рўҳда бўлиб ўтган илк маънавият соати ёшларда катта таассурот қолдирди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА
ДИҚҚАТ, ТАНИШИНГ! ДИҚҚАТ, ТАНИШИНГ!
ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
ИЛМИЙ-АДАБИЙ АНЖУМАН ИЛМИЙ-АДАБИЙ АНЖУМАН