"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР СИЙМОСИ ЁРИТИЛГАН АСАРЛАР МУТОЛААСИ

Ўқилди: 148

Ёшларни китоб мутолааси, унинг зиёсига ошно этиш борасида юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 30 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг тадбирлар залида Соҳибқирон Амир Темур сиймоси ёритилган асарлар мутолааси доирасида Тошкент Давлат шарқшунослик институти талабалари ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда устоз Муҳаммад Алининг Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар авлодига бағишланган асарлари асосида талабаларнинг савол-жавоблари   тингланди.

“Куч — адолатда”, дея салтанати илдизларини адолатга ошно этган Соҳибқирон фаолияти мана неча асрларки, дунёнинг эътибори ва эътирофидан тушмайди. Улуғ аждодимизнинг айнан адолат ва маърифатга рағбатли эканлигини ўз илмий тажрибалари билан асослаб, асарларида ёритган  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг ижодий фаолияти иштирокчи талабаларда қизиқиш уйғотди.  Тадбирда китобхон ёшларга илмий ва адабий тажрибалар орттириш борасига адибнинг тавсиялари берилди. Темурийлар ҳаётига оид адабий асарлар мутолаасида китобхон нималарга эътиборли бўлиши лозимлиги хусусида фикрлар алмашилди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА КЕЛИШИ КУТИЛАЁТГАН ОЛИМА
ДИҚҚАТ, ТАНИШИНГ! ДИҚҚАТ, ТАНИШИНГ!
ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
ИЛМИЙ-АДАБИЙ АНЖУМАН ИЛМИЙ-АДАБИЙ АНЖУМАН