"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ШАХСИГА ҲУРМАТ

Ўқилди: 196

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 4 апрель куни ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташкилий қўмита томонидан Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини юқори савияда нишонлаш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.

   Хусусан: “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш, Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш, “Чингиз Айтматов ва ўзбек адабиёти” мавзусида илмий конференция таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

   Улуғ қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов нафақат ижодкор сифатида, шу билан бирга “Мировая литература” журнали бош муҳаррири, Киномотография ҳамда Ёзувчилар уюшмаси раиси, Марказий Осиё халқлари маданият Ассамблеяси президенти, қолаверса, фавқулотда ва мухтор элчи сифатида давлатлар ва халқлар ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш, аждодлар меросини, миллий ва умуминсоний қадриятларни эъзозлаш, она табиатни асраб-авайлаш ишларига катта ҳисса қўшди. Улуғ ижодкор ўзининг жаҳоншумул асарларида нафақат қирғиз халқини, балки бутун Туронзаминни, туркий халқларнинг турмуш тарзини, урф-одатлари ва қадриятларини тараннум этди. Адиб асарларининг Жамила, Дониёр, Найман она, Эдигей, Бўрон каби қаҳрамонлари дунёдаги барча адабиёт ихлосмандлари ва маърифатчиларига яхши таниш ва қадрдон.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов иштирок этиб, вазифалар ижроси юзасидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакилларининг ҳисоботлари тингланди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Янги қарор: Ёзувчилар уюшмаси фаолияти янада такомиллаштирилади Янги қарор: Ёзувчилар уюшмаси фаолияти янада такомиллаштирилади
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳарбийлар билан китобхонлик тадбирлари Ҳарбийлар билан китобхонлик тадбирлари
Янги китоб тақдимотига марҳамат! Янги китоб тақдимотига марҳамат!