"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Адабиётга эътибор

Ўқилди: 375

Ўзбек адабиётининг бугунги тараққиётида 80 йилдан зиёд тарихга эга бўлган, мамлакатимиздаги нуфузли ижодий ташкилотлардан бири ҳисобланадиган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг муносиб ўрни бор.

Уюшма тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 1934 йилнинг 7-8 март кунларида Тошкентда бўлиб ўтган ёзувчиларнинг биринчи таъсис қурултойида ташкил этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг таъсисчилари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган биринчи таъсис қурултойининг жами 138 нафар иштирокчилари ҳисобланади. Мазкур қурултойда уюшма бошқаруви ва бошқарув раиси сифатида Раҳмат Мажидий сайланган.

Ўзбекистон ёзувчиларининг асосий мақсад ва вазифаси ҳамда ташкилий ҳуқуқий шакли Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг устави, гувоҳномаси, рамзи ва гувоҳномасида ўз ифодасини топган.

Мазкур уюшма муассислигида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари нашр этилади.

Мустабид тузум давридаги турли мафкуравий тазйиқларга қарамасдан ушбу ижодий уюшма миллатимизнинг руҳи бўлган она тилимиз, азалий қадриятларимизни сақлаб қолиш ва авлодларга безавол етказиш, халқимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини яратиш, сўз санъаткорларини бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида катта ишларни амалга оширди.

 Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган асосий вазифаларни, жумладан, “Давлат – маънавиятнинг бош ҳомийси”, деган устувор тамойилни ҳаётга изчил жорий қилиш, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2018 йил 5 апрель куни “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Шу муносабат билан 6 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ушбу қарор моҳияти ва унинг ўзбек адабиётига берилган юксак эътибор рамзи эканлиги юзасидан тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, уюшма фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлар ва ижодга рағбатли инсонлар иштирок этишди ҳамда Уюшма фаолиятини янада ривожлантириш ижроси юзасидан фикрлар алмашилди.

 Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади
Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи