"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АДАБИЁТ БЎСТОНИ — МАЪНАВИЯТ БЎСТОНИ

Ўқилди: 211

  5 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тадбирлар залида Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ҳамда Тошкент Турин политехника университети ва уларнинг академик лицейи ўқувчилари маънавият дарслари доирасида академик Бахтиёр Назаров билан учрашишди. “Адабиёт бўстони — маънавият бўстони” мавзусида бўлиб ўтган мазкур учрашувда талаба ва ўқувчилар бугунги адабий жараёнлар ва Алишер Навоий ижоди борасида фикрлашишди.

   Маълумки, адабиёт инсон камолотининг серқирра жиҳатларини намойиш этиш билан бирга, унинг таназзулига сабаб бўлгувчи омиллар ҳақида огоҳликка чорловчи кўзгу вазифасини ўтаб келган. Академик Бахтиёр Назаров ўз ҳаётий мулоҳазаларини ёшлар билан бўлишар экан, уларни вақт қадрига етиб яшаш, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиш йўлида эзгу ишлар қилишга чорлади. Мазкур учрашув савол-жавоблар асосида янада қизғин тус олди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий суҳбатлар

Қўшимча:

Янги қарор: Ёзувчилар уюшмаси фаолияти янада такомиллаштирилади Янги қарор: Ёзувчилар уюшмаси фаолияти янада такомиллаштирилади
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳарбийлар билан китобхонлик тадбирлари Ҳарбийлар билан китобхонлик тадбирлари
Янги китоб тақдимотига марҳамат! Янги китоб тақдимотига марҳамат!